Ссылки доступа

Масжидлар фаолияти 1 августгача яна тўхтатилди


Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар диний ташкилотлар, жумладан, масжидлар фаолияти тўхтатилади.

“Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа диний конфессияларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилмоқда”, -дейилади махсус комиссия қарорида.

Коронавирусга қарши кураш доирасида карантин чекловлари ортидан масжидлар фаолияти ҳам тўхтатилган эди. Аммо 8 июндан бошлаб “яшил” ҳудудлардаги масжидларга санитария талабларига риоя қилган ҳолда ишлашга рухсат берилганди.

Мамлакатда коронавирус вазияти мураккаблашгани ортидан Республика Махсус комиссияси 10 июлдан 1 августгача карантин қоидаларини яна кучайтирди ва чекловларни қайта тиклади.

XS
SM
MD
LG