Ссылки доступа

CPJ Нур-Султонни журналистларни қамоққа олишни тўхтатишга, Жиноят кодексидан ҳақоратни олиб ташлашга чақирмоқда


“Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси” (CPJ) халқаро ташкилоти Қозоғистон расмийларини ОАВ фаолиятини тартибга солувчи қонунларга даҳлдор ислоҳотларни давом эттиришга ва журналистлар ўз иши учун қамоққа олинишига дучор бўлмайдиган амалиётда қолишга чақирди.

Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган ташкилотнинг 8 июлда чоп этган баёнотида қайд этилишича, гарчи туҳмат энди маъмурий ҳуқуқбузарликлар тоифасига киритилган бўлсада, ҳақоратлаш жиноий жазога тортиладиган ҳуқуқбузарлик сифатида қолмоқда, туҳматда айбланганлар 30 кунгача жарима ва қамоққа дучор бўлиши мумкин.

27 июнь куни расмий матбуот Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг “Туҳмат” моддасини Жиноят кодексидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга кўчиришни кўзда тутган қонунни имзолаганини хабар қилди. Чора “ҳақоратлаш учун” кўпинча журналистларга қарши ишлатиладиган айблов – жиноий жавобгарликни бекор қилишни кўзда тутмайди», дея қайд этади CPJ ўз баёнотида.

“Туҳмат” моддасини бир кодексдан бошқасига кўчиришни кўзда тутган пункт - “Ижроия шлаб чиқаришни ва жиноий қонунчиликни такомиллаштириш масалалари бўйича” тузатишлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини ҳуқуқ ҳимоячилари танқид қилишди. Расмийлар мазкур лойиҳани муҳокама қилиш чоғида айтишларича, тузатиш «жиноий ва маъмурий қонунчиликни халқаро ҳуқуқ нормаларига» яқинлаштиради.

Матбуотни ҳимоя қилувчи «Адил соз» ташкилоти март ойида қайд этганидек, таклиф этилган ўзгаришлар “янада кескин чоралар” ни ўз ичига олади, — жумладан, туҳматда айблов бўйича йирик жарималарни ва қамоққа олиш эҳтимоли (маъмурий ҳибс) назарда тутади. Медиаюристлар “Туҳмат” моддасини маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга ўтказишда кўплаб “сувни лойқалатадиган ҳолатлар” ҳақида гапиришди ва суд ишларида фуқаролар ҳамда ОАВ таҳририятлари сезиларли жарималарга тортиладиган “катта деворлар” юзага чиқиши мумкинлиги юзасидан хавотир билдирдилар.

Амалдаги маъмурий модда 200 ойлик ҳисоблаш миқдори (555 600 танга ёки жорий курс бўйича тахминан 1345 доллар) кўринишида жаримага тортиш ёки жисмоний шахслар учун 25 суткагача қамоққа олишни (базавий ҳисоблаш миқдорининг 750 баробаригача жарима ёки айбланувчи – мансабдор шахс бўлса 30 кунгача ҳибсга олинади) кўзда тутади, мабодо суд туҳмат коррупцион, оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этиш айбловлари билан боғланган деб топса.

«Қозоғистон ҳукумати ниҳоят қонунчиликдаги туҳмат модасига доир шу қадар зарур ислоҳотларни ўтказаётган экан, мамлакат бу борада янада кўпроқ ишларни амалга ошириши ва журналистлар ўз иши учун бир кунни ҳам турмада ўтказмаслигини таъминлаши керак, — ​дейилади CPJ нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича дастури мувофиқлаштирувчиси Гулноза Саиднинг баёнотдан келтирган сўзларида. — Агар Қозоғистон ҳақиқатда ўз қонунчилигини халқаро нормаларга мувофиқлаштиришни хоҳласа, у мазкур соҳада ислоҳотлар ўтказиши, шунингдек, ўз қонунчилигидан ҳақоратлаганлиги учун жиноий жавобгарликни олиб ташлаши керак».

Қозоғистон “Матбуот эркинлиги жаҳон индекси – 2020” рейтингида 180 мамлакат орасида 157 ўринда бормоқда.

XS
SM
MD
LG