Ссылки доступа

Бош шифокор ўлимидан кейин Сўғд вилоят туғруқхонаси карантинга ўтказилди


Шоира Бузурукова
Шоира Бузурукова

Бош шифокорнинг ўлимидан кейин Тожикистоннинг Сўғд вилояти туғруқхонаси карантинга ёпилди.

Мазкур даволаш муассасасининг бош шифокори Шоира Бузурукова 5 июль куни СOVID-19га чалинган беморлар даволанадиган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида вафот этди.

8 июль куни Хўжандда жойлашган вилоят туғруқхонаси беморларни қабул қилмаган, аммо касалларни кўриш ва ҳолидан хабар олишга таъқиқ қўйилмаган.

Туғруқхона шифокорларнинг Озодлик радиоси билан суҳбатда айтишларича, карантин камида икки ҳафта давом этади ва бу вақт ичида туғруқхонада қайта ишлов ўтказилади ва дезинфекцияланади. Бир вақтнинг ўзида санитар-эпидемиологик назорат Марказининг кўрсатмасига мувофиқ, барча шифокорлар ва бошқа тиббиёт ходимлари коронавирусга тест топширишлари керак.

Вилоят туғруқхонаси карантинга ўтказилганига қарамай, шу пайтгача мазкур тиббиёт муассасасининг бош шифокори ўлимининг сабаби ҳақида хабар берилмади.

Шоира Бузурукова таниқли тожик ёзувчиси Мухиддин Хўжазоданинг келини бўлади. Апрел ойида Хўжазода ўғли билан Хўжанддаги иккинчи сон шифохонага “енгил зотилжам” ташхиси билан ётқизилгани ҳақида хабар тарқатилди.

Вилоятдаги туғриқхонанинг ёпилиши туфайли Хўжанд яқинидаги туғриқхонада одам кўп. Аммо мазкур туғриқхонага фақат беморлар ва ҳомиладор аёлларгина киритилади.

Хўжанддаги туғриқхона апрел ойида COVID – 19 беморларини қабул қилишга мослаштирилган эди ва бир ярим ой мобайнида шаҳар туғриқхонаси хомиладорларни қабул қилмади.

XS
SM
MD
LG