Ссылки доступа

Олмаота морги юкка бардош бера олмаяпти (видео)


Олмаота яқинидаги моргда бир неча кундан бери навбатлар кузатилмоқда. Одамлар вафот этган қариндошларининг жасадини олиб кетиш учун соатлаб кутишмоқда. Фавқулотда иш режими туфайли морг иш вақти тугашидан кейин ҳам ишламоқда. Мамлакатда коронавирус ва пневмония туфайли ўлаётганлар кўпаймоқда.

Морг Алматы не справляется с нагрузкой
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:40 0:00

Олмаота морги биноси яқинида суратга олинган видеокадрлар ижтимоий тармоқларда ўз томошабинларини кўпайтирмоқда. Бу кадрлар турли вақтларда суратга олинган. Бу каби кўриниш бир неча кундан бери кузатилмоқда. Бу каби навбатларда одамлар вафот этган қариндошларининг жасадини олишга рухсат беришларини кутиб соатлаб туришибди. Кўп ҳолларда тунга қадар навбат кутилмоқда. Буни муассаса қўриқчиси ҳам тасдиқлайди.

Одамларнинг айтишларича, ўлим ҳақида маълумотнома олиш жараёни узоқ чўзилиб кетгани боис қариндошларини дафн этиш бир неча кунга чўзилиб кетган кунлар ҳам бўлган. Навбатда турганларнинг айтишларича, буларнинг ҳаммаси шифохоналарда ўлимларнинг кўплиги туфайли юз бермоқда.​

Морг вакиллари юз бераётган воқеаларга изоҳ беришмайди. Журналистлардан шунчаки кетишларни сўрашмоқда.

Олмаота соғлиқни сақлаш бошқармаси моргда одамларнинг кўплигини жасад учун келувчилар кўплиги билан изоҳламоқда. Амалдорлар шунингдек одамлар марҳумларнинг ўлими борасидаги ҳужжатларни олиш учун бир неча кун кутилаётгани борасидаги ахборотларни рад қилди. Уларнинг сўзларига қараганда, барча жарён учун 12 соатдан кўп вақт кетмайди.

"Ажиотаж келиб чиқишига марҳумни олиб кетиш учун икки кишидан ўн кишигача қариндошларнинг келиши туфайли юз бермоқда. Марҳумларнинг жасади 12 соат давомида берилади. Бу ташкилотга тиббиёт муассалари ўлим сабабини аниқлаш мақсадида жасадни беради. Бу қўшимча вақт талаб қилади", – дея таъкидлайди Олмаота жамоат соғлиқни сақлашбошқармаси.

Шу билан бирга қабристонларда ҳам ишлар кўпайди. Талдиқўрғондаги шу каби худудларга хизмат қилувчи ташкилот вакилининг таъкидлашича, бу ерда худди шифохоналарда бўлгани каби ходимлар етишмайди. Хоҳловчилар топилган тақдирда ҳам улар хизматлари учун бир неча баробар кўп ҳақ талаб қилади.

"Авваллари биз иккита қабристонда икки-уч кишини дафн қилардик. Ҳозир эса бир кунда етти-саккиз кишини кўмаяпмиз. Энг қийини гўрковлар йўқ. Гўрков бу эркин бозор. Улар хизмат нархини юз минг тенгегача кўтаришмоқда", – дейди Талдиқўрғондаги қабристонлар устидан назорат ташкилотининг вакили Сандугаш Дуйсенова.

Унинг айтишича, авваллари гўрковлар битта қабр қазиш учун тахминан 30-40 минг тенге ($73-97) олишарди. Ҳозир бу хизматга талаб ортиб кетгани учун улар уялмасдан хизмат нархини оширишди. Одамлар бу вазият билан келишишга рози бўлмоқда. Бугунги кунда Қозоғистонда 264 кишининг коронавирусдан вафот этгани қайд қилинди. Зотилжам туфайли биргина ўтган ойда 628 киши вафот этди.

XS
SM
MD
LG