Ссылки доступа

Россиядан уйига қайта олмай чегарада ётганлар егулик ва сувдан қийналмоқда (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Россиядан уйига қайта олмай чегарада ётганлар егулик ва сувдан қийналмоқда. (видео)

- Ғишткўприк ўзбек-қозоқ чегарасида 3500 ўзбекистонлик икки ҳафтадан бери асфалтда ëтибди. Ғишткўприк ўзбек-қозоқ чегарасида Ўзбекистонга ўта олмай ўтирган ўзбекистонликларга кўра¸ ҳозирги кунда 3500 одам чегарадан ўтказилишини кутмоқда. Икки ҳафтадан бери асфалтда ëтган ўзбекистонликлар ëнига элчихона вакили келиб "эртага ўтказамиз"¸ деб ваъда берган¸ лекин шу билан вакил келмаган. (видео)

- Коронавирусга қарши кураш штаби вакили: Кунига минг нафардан бемор қўшилганда, соғлиқни сақлаш тизимимиз ўлади. Ўзбекистонда ҳали таҳлилга етиб бормаган, симптомсиз юрган касаллар сони 2-3 баравар кўп бўлиши мумкин. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов 8 июль куни коронавирусга қарши кураш бўйича махсус комиссия қарори юзасидан Тошкентда ўтказилган брифингда маълум қилди. (видео)

- Карантиндаги “Фотиҳа тўйи”: Сув ўрнига дезинфекция ва ниқобли меҳмонлар. (видео)

- Россиялик амалдор: Ўзбекистон ҳукумати рус-қозоқ чегарада ўтирганларни эсдан чиқарган. Ўзбекистон ҳукуматидан ёрдам кутаётган меҳнат муҳожирларининг айтишича, шу кунда Оренбург областида Ўзбекистонга етиб олиш учун Қозоғистон ҳукумати ўз ҳудудидан йўл беришини кутиб турган тақрибан 1750 ўзбекистонлик бор. (видео)

- ССВ оғир аҳволдаги 300га яқин бемордан иккисини намойиш қилиб, аҳолини огоҳлантирди. (видео)

- Осиё: коронавируснинг тарқалиши. Қозоғистон коронавирус тарқалиши бўйича дунёда етакчига айланди. (видео)

- Марказий Осиёда COVID: Ҳукуматларнинг хатолари, халқнинг муаммолари. (ҚРдан видео)

- Қирғизистон шифохоналари COVID-19 беморлари билан тўлиб кетди. (видео)

- Қирғизистонда COVID-19 ҳоллатлари кескин кўпайди, ҳукумат бунга тайёр эмас. (видео Настоящее время)

- Пандемия Тожикистон иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатди. (видео Директ)

- Марказий Осиё карантин чораларини қайтармоқда. (видео Директ)

- Чегарадаги ўзбекистонликлар: Сайланганда халқ керак эди, сайлангандан кейин керак эмасми? Россия-Қозоғистон чегарасида йиғилиб қолган ўзбекистонликлар билан учрашувга 2 июл куни Москвадаги элчихонадан вакиллар келган¸ аммо улар барча билан эмас 20тача одам билан учрашишларини айтишган. Ўзбекистонликларга кўра¸ элчихона ходимлари ҳам ҳеч қандай амалий ëрдам бермаган. (видео)

- Осиё 360°: ер муаммолари. Фарғона водийсида чегара ҳудудларида можаролар тез-тез юз беради. Баъзан улар отишмалар, ўлимлар ва оммавий тартибсизликлар билан тугайди. Асосий сабаб – баҳсли ерлардир. (видео Директ)

- Россия-Қозоғистон чегарасида йиғилган муҳожирлар магистрал йўлни тўсишга уринди. Россия-Қозоғистон чегарасида йиғилиб қолган ўзбекистонликлар 1 июль куни Қозоғистонга элтувчи магистрал йўлни тўсишга уринди. Оренбург областининг Бузулук тумани ҳудудида йиғилган ўзбекистонлик муҳожирлардан олинган маълумотга кўра, тезда етиб борган Оренбург полицияси уларни кўчадан четлатган. (видео)

- Пандемия – китоб ўқиш учун имконият. ҚРнинг Норин вилоятида «мобил кутубхона» қишлоқларга келиб китоблар тарқатмоқда. (ҚРдан видео)

- Қирғизистондан 5 млн долларлик стартап. Қирғизистонликлар 5 миллион долларлик фитнес мобил иловасини ишлаб чиқдилар. (видео ҚР)​

- Осиё: Қозоғистонни нима қутқаради? Қозоғистон ССВнинг янги раҳбари, фақат тўрт ҳафта тўлиқ локдаун киритилиши мамлакатни фалокатдан қутқаришини айтди. (видео Настоящее время)

- Чегарадаги ўзбекистонликлар: Трассада гадойга ўхшаб тиланчилик қилишга мажбур бўляпмиз. Чегарадаги ўзбекистонликлар: Трассада гадойга ўхшаб тиланчилик қилишга мажбур бўляпмиз. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG