Ссылки доступа

Ўзбекистонда сиртқи олий таълим тўлиқ масофавийга ўтказилади


Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 2020 йилдан бошлаб сиртқи таълим тўлиқ масофавий шаклда амалга оширилади. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

“Сиртқи таълим 100 масофавийга ўтказилади. Кечки таълим шакли бўйича ишларни режалаштирганмиз, қандай вазият бўлишидан қатъий назар, 50 масофавийга ўтади. Кундузги таълим борасида қандай йўл тутилиши карантин шароитидан келиб чиқиб белгиланади”, деди Мажидов.

Вазирнинг таъкидлашича, ҳужжатларни топшириш муддати ва абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгармаган. Ҳужжатлар 20 июлгача қабул қилинади. Кириш имтиҳонининг санаси фақат ижодий имтиҳонлар учун ўзгартирилди.

Мажидовнинг сўзларига кўра, агар карантин муддати чўзилса, биринчи курсларда ўқишни бошлаш октябр ойига қолдирилиши мумкин. Катта курсдаги талабалар олдинроқ ўқишни бошлашади. Университетларда ўқишни бошлаш тўғрисида қарор мамлакатдаги мавжуд эпидемиологик вазиятга қараб Махсус Республика комиссияси томонидан қабул қилинади.

XS
SM
MD
LG