Ссылки доступа

Қозоғистон президенти тиббиёт суғуртаси жамғармаси ва «СК-Фармация» раҳбарларини ишдан бўшатишга кўрсатма берди


Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида Ижтимоий Тиббиёт суғуртаси ва дори воситалари ягона дистрибьютори «СК-Фармация» раҳбарларини ишдан бўшатишга “кўрсатма берди”, дея хабар беради Оқ ўрда матбуот хизмати.

Мажлис тўғридан тўғри трансляция қилинмади, президент матбуот хизматининг twitter-аккаунти мунтазам равишда қисқа хабарларни бериб турибди.

«Суриштирув ўтказиш, юзага келган мураккабликлар учун айбдорларни жазога тортиш керак. Ижтимоий Тиббиёт суғуртаси ва дори воситалари ягона дистрибьютори «СК-Фармация» раҳбарларини ишдан бўшатиш ёки тергов олиб бориш керак», – дея баёнот берди, дея хабар беради Twitter’да Оқ ўрда матбуот хизмати.

Тоқаевнинг баёнотига қараганда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги “жиддий хатоларга йўл қўйди”, айрим ҳокимлар ўз вазифаларини етарлича бажармадилар, ҳукумат уларни назорат қила олмади. Худди шу каби фикрларни Тоқаев кўплаб Қозоғистон фуқароларининг шифохоналарга ётқизиш инкор қилинаётгани, шифохоналарда жойлар ва дорихоналарда дорилар етишмаётгани борасидаги норозиликлари фонида 8 июль куни телевизион мурожаатида айтиб ўтган эди.

Тоқаевнинг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аввалги раҳбарияти пандемияга қарши курашга етарлича тайёргарлик кўра олмаган, «улар томонидан илгари сурилган прогнозлар хато эди».

Бугунги мажлисда Тоқаев баёнот бериб, республика бюджетидаги 2020 йилги даромадлардаги йўқотишлар 1,7 триллион тенге (тўрт миллиард доллардан кўп) бўлиши кутилмоқда, бюджет барқарлиги Миллий фонддан трансфертлар ҳисобига таъмиинланади, деди. Бу йил Миллий фондан трансферт ҳисоби 4,7 триллион тенге (11 миллиард доллардан кўп) оширилади.

Қароргоҳи АҚШда бўлган Жон Хопкинс Университети маълумотига кўра, 54 747 та касаллик қайд қилинган Қозоғистон беморлар сони бўйича жаҳонда 31-ўрини эгалаб турибди. Шу ойда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда беморлар сони янада кўпроқ бўлиши мумкинлигини тан олди. Сўнги ҳафталарда кунлик касаликка чалиниш антирекорддан бир неча бор ошиб кетди, аслида ўтказилган тестларда ўсиш томонга ўзгаришлар кўзга ташланмаган эди.

XS
SM
MD
LG