Ссылки доступа

ЖССТнинг фикрича, Қозоғистондаги зотилжам коронавирус билан боғлиқ бўлиши мумкин


Сўнгги ҳафталарда Қозоғистонда кузатилаётган зотилжам эҳтимол коронавирус инфекцияси бўлиши мумкин, дея баёнот берди Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти(ЖССТ)нинг юқори лавозимли вакили.

ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулотда вазиятлар бўйича Дастури раҳбари Майкл Райан жума куни кечқурун Женевада бўлиб ўтган брифингда, Қозоғистонда кузатилаётган зотилжам коронавируснинг эҳтимол нотўғри ташхис қўйилган кўриниши бўлиши мумкинлигини айтди. Бу версияга Марказий Осиёдаги мазкур мамлакатда қайд қилинаётган COVID-19 касаллик траекторияси асос бўлиши мумкин, дея қўшимча қилди Райан.

Майкл Райан шунингдек, ЖССТ Қозоғистон ҳукумати билан биргаликда касаллик коронавирус белгиларига мос келиш-келмаслигини ўрганиш мақсадида зотилжамга чалинганларнинг рентген тасвирларини текширмоқда. ЖССТ сохта салбий тестлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида ўтказилган тест ҳамда синовлар сифатини текширади, — дейди Райан. ЖССТ зотилжам бу–COVID-19 оқибати деган фикрни айтаётган бўлишига қарамай, ташкилот экспертлари холис бўлиш мақсадида турли версияларни кўриб чиқишга тайёр, дея баёнот берди Райан.

Ёз бошланиши билан Қозоғистон COVID-19 касаллигига чалиниш ва зотилжамнинг кўпайиши билан тўқнаш келди, зотилжамга чалинган беморларнинг кўпчилигида COVID-19 аломатлари кўзга ташланган, аммо коронавирус тестлари манфий натижани кўрсатмоқда. Тиббиёт ходимларининг баёнотларига қараганда, ёзда коронавирус тарқалиши ноодатий ҳолдир. Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги яқиндан бошлаб зотилжам ҳолатларини «эҳтимолий коронавирус инфекцияси» дея тавсифламоқда, бироқ касалларни COVID-19га чалинган беморлар статистикасига киритмаяпти, зотилжамдан вафот этганлар ҳам ўлим статистикасига киритилмаган.

Қозоғистонда «коронавирус» зотилжами борасидаги хабарлар фонида9 июл куни Хитой элчихонаси ўз фуқороларига мурожаат билан чиқиб, бу мамлакатда «COVID-19данда ҳавфлироқ касаллик» борасида огоҳлантирган эди. Бу баёнот халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қилди ва бунга Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расман раддия билдирди, ҳамда Хитойдаги “айрим ОАВ”нинг хабарлари “ҳақиқатга мос келмаслигини” маълум қилди, шу билан бирга Хитой элчихонаси номи тилга олинмади.

XS
SM
MD
LG