Ссылки доступа

Трамп илк марта омма олдига ниқоб билан чиқди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Трамп илк марта омма олдига ниқоб билан чиқди. (видео)

- “Ўртасарой” карантин мажмуасидаги тўполондан кейин мингдан ошиқ одам тиббий ҳужжатсиз чиқариб юборилди. (видео)

- ЖССТ вакили: Қачон вакцина тарқатила бошланишини башорат қилиш нотўғри. 32 дан ошиқ давлатда фаолият юритувчи 200 дан ошиқ олим Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига очиқ хат ëзиб, мазкур иддаони тасдиқлочи далилларни келтирди. Улар ташкилотни ўзининг коронавирус тарқалишига доир қўлланмасини ўзгартиришга ундамоқдалар. (видео)

- "Ўртасарой" зонасида карантинда ушлаб турилганлар тўполон кўтарди. (видео)

- Россиядан уйига қайта олмай чегарада ётганлар егулик ва сувдан қийналмоқда. (видео)

- Ғишткўприк ўзбек-қозоқ чегарасида 3500 ўзбекистонлик икки ҳафтадан бери асфалтда ëтибди. Ғишткўприк ўзбек-қозоқ чегарасида Ўзбекистонга ўта олмай ўтирган ўзбекистонликларга кўра¸ ҳозирги кунда 3500 одам чегарадан ўтказилишини кутмоқда. Икки ҳафтадан бери асфалтда ëтган ўзбекистонликлар ëнига элчихона вакили келиб "эртага ўтказамиз"¸ деб ваъда берган¸ лекин шу билан вакил келмаган. (видео)

- Коронавирусга қарши кураш штаби вакили: Кунига минг нафардан бемор қўшилганда, соғлиқни сақлаш тизимимиз ўлади. Ўзбекистонда ҳали таҳлилга етиб бормаган, симптомсиз юрган касаллар сони 2-3 баравар кўп бўлиши мумкин. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов 8 июль куни коронавирусга қарши кураш бўйича махсус комиссия қарори юзасидан Тошкентда ўтказилган брифингда маълум қилди. (видео)

- Карантиндаги “Фотиҳа тўйи”: Сув ўрнига дезинфекция ва ниқобли меҳмонлар. (видео)

- Россиялик амалдор: Ўзбекистон ҳукумати рус-қозоқ чегарада ўтирганларни эсдан чиқарган. Ўзбекистон ҳукуматидан ёрдам кутаётган меҳнат муҳожирларининг айтишича, шу кунда Оренбург областида Ўзбекистонга етиб олиш учун Қозоғистон ҳукумати ўз ҳудудидан йўл беришини кутиб турган тақрибан 1750 ўзбекистонлик бор. (видео)

- ССВ оғир аҳволдаги 300га яқин бемордан иккисини намойиш қилиб, аҳолини огоҳлантирди. (видео)

- Осиё: коронавируснинг тарқалиши. Қозоғистон коронавирус тарқалиши бўйича дунёда етакчига айланди. (видео)

- Марказий Осиёда COVID: Ҳукуматларнинг хатолари, халқнинг муаммолари. (ҚРдан видео)

- Қирғизистон шифохоналари COVID-19 беморлари билан тўлиб кетди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG