Ссылки доступа

Бишкекда милиция “Сайловларга бойкот” акцияси қатнашчиларини қўлга олди


Қирғизистон парламенти қаршисида ўтаётган “Сайловларга бойкот” акциясининг айрим қатнашчиларини милиция қўлга олди.

Бошқалар қатори акцияда қатнашган собиқ судья Клара Сооронкулованинг журналистларга хабар беришича, иштирокчилар қонун меъёрларини бузишмаган ва акцияга парламент сайлови санасини кўчириш зарурати ҳақида ўз фикрини билдириш учун чиқишган.

Олдинроқ қатор сиёсатчи ва жамоат намоёндалари сайловларни пандемия даврида ўтказиш нотўғри бўлиши юзасидан фикр билдириб, мамлакат раҳбариятини сайловлар санасини кўчиришга чақиришган эди.

Президент фармонига кўра, Жокоргу Кенеш депутатлигига сайловлар 2020 йилнинг 4 октябрига белгиланган. 9 июль ҳолатига 44 та сиёсий партиялар Марказий сайлов комиссиясини Жокоргу Кенеш депутатлиги сайловларида қатнашиш истаги ҳақида хабардор қилишган.

XS
SM
MD
LG