Ссылки доступа

Ёқилғи сизиб чиққани боис Таймирда ФҲ режими жорий қилинди


Ликвидация последствий разлива топлива на ТЭЦ-3 в Норильске
Ликвидация последствий разлива топлива на ТЭЦ-3 в Норильске

"Норникел" корхонасида ёқилғи сизиб чиққани боис Таймир ярим оролида фавқулотда ҳолат режими жорий қилинди. Минтақа расмийларининг таъкидлашларича, ёқилғи сизиб чиқиши тўхтатилди ва унинг тарқалиш хавфи йўқ.

12 июл куни Тухард посёлкасида "Норильсктрансгаз" компаниясига тегишли қувур ёрилиб кетди. Бунинг оқибатида тупроқ ва яқин атрофдаги кўлга 44 тонна авиация керосини сизиб борди. Қутқарувчилар бир кеча кундузда ёқилғининг ярмини йиғиштириб олишга муваффақ бўлдилар. Тергов қўмитаси табиатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш бўйича жиноий иш очди.

Май ойида "Норникел"га тегишли ИЭМда жиддий экологик ҳалокат юз берган эди. Ўшанда тупроққа 20 минг тонна дизел ёқилғиси тушган эди. Ёқилғи яқин атрофдаги дарёга, сўнг Пясино кўлигача етиб борди. Расмийлар бир неча кун кечикан ҳолда ҳодисани бартараф этди. "Норникель" буни рад қилади. Ҳалокат туфайли икки миллиард доллар зарар кўрилгани айтилади. Экологларнинг сўзларига қараганда, Арктикадаги ҳалокат оқибатларини бартараф этиш учун йиллар керак бўлади.

Июн ойида "Норникель" тундрага Талнах қайта ишлаш фабрикасининг чиқиндиларини ташлаётгани маълум бўлди. Зарарли чиқиндилар Хараела дарёсига, ҳамда Пясино кўлига етиб бориши айтилади. Эколог важурналистларнинг аралашуви билан чиқиндиларни ташлаш тўҳтатилди.

XS
SM
MD
LG