Ссылки доступа

13 июль Қозоғистонда — коронавирус қурбонлари хотираси куни


Душанба, 13 июль куни Қозоғистонда — коронавирус пандемияси қурбонига айланган фуқаролар хотирасига умумиллий мотам куни. Мотам куни кўнгилочар тадбирлар ва кўрсатувлар бекор қилинган.

Бутун мамлакат бўйлаб, шунингдек, хориждаги дипломатик ваколатхоналар биноларида мотам куни давлат байроқлари туширилади.

Нур-Султон вақти билан соат 12 да мамлакат бўйлаб бир дақиқа сукут эълон қилинди. 13 июль куни мамлакатнинг йирик масжидларида дуои фотиҳалар ўқилади, черковларда эса ибодат ва мотам маросимлари ўтказилади.

Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда касалликка чалинганлар сони 60 мингга яқинлашди ва 59 899 нафарни ташкил этмоқда. Ўтган суткада мамлакатда яна 1646 кишида вирус тасдиқланди. Душанбага ўтар кечаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, 7 дан 12 июлгача коронавирусдан 111 та ўлим ҳолати қайд этилди. Бугун мамлакатда расмийларнинг маълумотига кўра, 375 та ўлим рўйхатга олинган. Ўлим статистикасига COVID-19 билан оғриган камида юзлаб мижозлар ўлими киритилмаган, махсус комиссия уларнинг ўлими сабабини бошқа касалликка йўйиб, коронавирусни “йўлдош ташхис” сифатида белгилади.

Қозоғистон шунингдек, зотилжам касаллигининг авж олишига тўқнаш келди, унда беморларнинг аксариятида COVID-19 аломатлари намоён бўлади, лекин коронавирусга тестлар салбий натижани кўрсатмоқда. Биргина 1 дан 8 июлгача мамлакатда бундай ҳолатларнинг 39 мингтаси аниқланди (биринчи ярим йилликда ҳаммаси бўлиб 98 546 та зотилжам билан оғриган қайд этилди). Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги яқин пайтлардан бери бундай зотилжамни “коронавирус инфекциясининг эҳтимолий ҳодисаси” сифатида талқин қилмоқда, аммо касаллаганларни COVID-19га чалинишнинг умумий статистикасига, бундай зотилжамдан ўлим ҳодисасини – ўлим статистикасига киритмаяпти. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоблашича, бундай зотилжам кўпроқ коронавирус шакли саналади, балки унга нотўғри диагноз қўйилган бўлиши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг илк олти ойида мамлакатда зотилжамдан 1 772 киши вафот этган бўлса, уларнинг 628 таси июнь ойига тўғри келди.

Қозоғистонликлар расмий статистика ва коронавирус инфекцияси ҳақидаги маълумотлар тўғрилигига шубҳа билдиришмоқда. 10 июлдаги ҳукумат мажлисида президент Қосим-Жомарт Токаев расмийлар “ҳеч нарсани яширмаётгани”ни айтди. Унинг фикрича, аҳоли орасида шубҳалар асосан статистикани тузишдаги ёндашувдаги ўзгаришлар билан боғлиқ: июнда Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг аломатсиз ҳолатларини алоҳида санашга ўтиб, 17 мингга яқин ҳолатларни асосий статистикага қўшмади. Айрим экспертлар бундай ёндашувни рақамларни камайтириш деб аташди, ҳисоб-китоб методологияси касалликнинг умумий манзарасини бузиб кўрсатишини қайд этдилар. Мазкур ойда аломатсизларни яна касаллик статистикасига қўшишди, натижада мамлакатдаги касалланишлар сони деярли икки баробарга ошди.

Шунингдек, баҳор ойида “ўлим ҳолатларини ўрганиш бўйича” махсус комиссия ташкил этилгунича Қозоғистондаги статистикага бошқа касалликлардан ўлим топган бўлса ҳам, барчасини коронавирусдан ўлганлар қаторига киритишди. Июль ойи бошида Соғлиқни сақлаш вазирлигидагилар ҳафтасига бир марта ўлимлар ҳақида маълумотлар чоп этилиши ҳақида маълум қилди. Вазирлик буни комиссия иш оқимини уддалай олмаётгани билан изоҳлади.

XS
SM
MD
LG