Ссылки доступа

ҚРда «Сайловларга бойкот» акциясининг уч иштирокчиси ҳокимиятни эгаллаб олиш чақириғида гумон қилинмоқда


13 июль куни бўлиб ўтган «Сайловларга бойкот» акциясида уч эркак ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга чақириқ иши бўйича ушланди. Бу ҳақда ҚР ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, ИИВ тергов хизмати томонидан ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга ошкора чақириқ борасидаги учта факт бўйича тергов олиб борилмоқда:

16 июн куни WhatsApp мессенжери ваа ижтимоий тармоқлар орқали номаълум шахс фуқароларни амалдаги ҳокимиятни ағдариб ташлаш мақсадида 1 июл куни Жўқорғу Кенеш биноси олдида бўлиб ўтиши режалаштирилган митинга чиқишга чақирган;

17 июн куни WhatsApp мессенжери орқали «Чон-Казат» гуруҳининг иштирокчиси «Оқ уйни 120 депутати билан ёқиб юбориш» даъвати бўлган аудиоёзув тарқатди;

6 июл куни Facebook ижтимоий тармоғида фойдаланувчи М. А. «5G радиотўлқинининг зарари, бунга кўрсатилган антенналарни ёқиб юборган Кавказ халқини мисол келтирди, шунингдек мамлакат раҳбариятини танқид қилди».

ИИВнинг маълум қилишича, мазкур учта факт Қилмиш ва Жиноятлар Ягона реестрида қайд қилинди, тергов доирасида тегишли равишдасуд-лингвистика экспертизаси ўтказилди, шахсларни аниқлаш чоралари кўрилди.

«11 июл куни ИИВ оператив ходимларидан, юқорида қайд қилинган жиноятларга Т. А., 1987 йилда туғилган, А. С., 1987 йилда туғилган, ва К. Т., 1986 йилда туғилан фуқароларнинг алоқаси бўлиши эҳтимоли борлиги борасида хабар келиб тушди, улар 13 июлда «Ала-Тоо» майдонида бўшиб ўтган митингда иштирок этгани аниқланди», -дея хабар берди ИИВ.

13 июл куни Жўқорғу Кенеш биноси олдида «Сайловларга бойкот» акцияси бўлиб ўтди, унинг иштирокчилари парламент сайловлари ўтадиган санани кейинга қолдириш кераклигини айтишди. Акция мобайнида унинг иштирокчиларидан айримлари ушланди. Кейинроқ Биринчи май туман ИИБ Бишкекда яшовчи саккиз киши ушлангани, профилактик суҳбат ўтказилганидан сўнг озод қилинганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG