Ссылки доступа

Туркманистонда полиция овоз кучайтиргичлар орқали одамларни 13 июлдан ниқоб тақиш мажбурийлигидан огоҳлантирмоқда


Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлиги 13 июл куни фуқароларга расман мурожаат қилиб «ҳавода ҳаддан ташқари чанг бўлгани боис» ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлашга риоя этишга чақирди.

Вазирликнинг "Фергана"га маълум қилишича, 13 июлдан жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбурий бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг огоҳлантиришича, ҳавода ҳаддан ташқари чангнинг бўлиши"инсон саломатлиги учун, биринчи навбатда нафас олиш тизимига ноқулайликлар яратади”. Вазирлик фуқароларга “бир бирларидан хавфсиз масофада бўлишлари – камида бир метр узоқликда бўлишлари кераклигини тавсия қилди”, шунингдек шахсий гигиена қоидаларига амал қилишга, кондиционердан фойдаланмасликка, “музли сув” истеъмол қилмасликка чақирди, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фикрича, буларнинг ҳаммаси “юқори нафас йўлларидаги касалликларни” кучайтириши мумкин экан.

Turkmen.newsнинг ёзишича, йўл полицияси автомобилда овоз кучайтиргичлар орқали ниқоб тақиш зарурияти борасида огоҳлантирмоқда, ҳайдовчиларнинг ва Ашхободда келувчи йўловчиларнинг ниқоби бор ёки йўқлигини текширмоқда. Агар ниқоби йўқ бўлса ниқобларни1 манат (0,2$)дан сотиб олиш таклифини бермоқда. Туркманбоши шаҳрида шаҳарга кирувчи ҳайдовчиларга ниқоблар бепул тарқатилмоқда.

Туркманистон расмийлари ҳамон мамлакатда коронавирус инфекцияси мавжудлигини инкор қилади, шу билан бирга Озодлик радиосининг туркман хизмати журналистлари мунтазам равишда мамлакатдаги коронавирус ва зотилжам беморлари ҳақида маълумот бериб туради. Turkmen.newsнинг хабар беришича, Ашхободда йирик"Берқарар" савдо-кўнгил очар маркази ва "Толкучка" бозори карантинга ёпилди, мамлакатда ниқоблар ва дезинфекция воситаларининг тақчиллиги кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG