Ссылки доступа

Коронавирусга қарши кураш доирасида Ўзбекистон ОТБ ва ОИИБдан $200 млн кредит олади


World - The logo of the Asian Development Bank
World - The logo of the Asian Development Bank

Ўзбекистон COVID-19га қарши кураш доирасида Осиё тараққиёт банкидан $100 млн, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкидан ҳам $100 млн маблағ жалб этмоқчи.

Бу ҳақда Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов билан Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава ўртасида 13 июль куни видеоконференцалоқа орқали ўтказилган музокаралар чоғида билдирилди.

Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, мулоқот Ўзбекистон ҳукумати томонидан аҳолини коронавирус тарқалишидан ҳимоя қилиш ва пандемиянинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсирини минималлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар доирасидаги жорий ҳамкорликни муҳокама қилишга бағишланган.

Суҳбат чоғида М. Асакава ОТБда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш ва жиҳозлаш учун 100 млн доллар миқдорида янги кредитни маъқуллаш бўйича тайёргарлик ишлари якунланаётганигини маълум қилган. Кредит жорий йилнинг август ойи бошида маъқулланиши кутилмоқда.

Шунингдек, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун биргаликда молиялаштириш асосида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг 100 млн долларлик маблағлари жалб этилиши маълум қилинган.

Музокаралар якунида ОТБ билан амалдаги Ҳамкорлик дастури доирасидаги фаол ҳамкорликни давом эттириш ва 2021-2023 йилларга мўлжалланган янги Дастур бўйича келишиш ишларини бошлаб юборишга қарор қилинган.

XS
SM
MD
LG