Ссылки доступа

“Ишқобод” чегара заставасига ҳужум қилган етти нафар жангари 2 йилдан 27 йилгача ҳукм қилинди


Место происшествия. Фото МВД РТ
Место происшествия. Фото МВД РТ

“Ишқобод” чегара заставасига ҳужум қилган етти нафар жангари Тожикистон Олий суди томонидан 2 йилдан 27 йилгача озодликдан маҳрум қилинди.

Бу ҳақда 14 июл куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакат бош ҳарбий прокурори Икром Зоирзода маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ҳужум қилганларнинг ҳаммаси Тожикистон фуқороларидир.

Олий суд раиси Шермухаммади Шохиён шу йил бошида бу иш бўйича 9 киши судланаётгани ва суд ёпиқ режимда бўлиб ўтишини маълум қилган эди. Чегара заставасига ҳужум 6 ноябрь куни эрталаб 3:23 юз берди, расмий хабарларга кўра бир чегарачи ва бир милиция ходими ҳалок бўлди, ҳужум қилганлардан15 киши йўқ қилинди.

Кейинроқ Радио Озодининг ойдинлик киритишича, аслида чегара заставасига ҳужум вақтида 5 чегарачи ва бир нафар милициянинг участка нозириҳалок бўлган. Расмийлар бу хабарни тасдиқламади ва инкор ҳам қилмади. Ўшанда МХДҚ баёнот бериб, ҳужум қилганлар сони 20 киши бўлганини ва уларнинг ҳаммаси ИШИД аъзолари эканлигини, “топшириқ бўйича Афғонистоннинг Қундуз вилояти Кубодиён тумани Қальаи Зол уезди орқали чегарани бузиб ўтишганини ва чегара заставасига ҳужум қилишганини” маълум қилган эди.

ИШИД бу ҳужум учун маъсулиятни ўз зиммасига олганига қарамай, расмий версия жамият ва ОАВда шубҳа уйғотди ва турли тахминларнинг илгари сурилишига сабаб бўлди. Афғонистон расмийлари ва Тожикистон хукумат тизилмаларидаги ишончли манбалар жангариларнинг давлат чегарасидан ўтиш фактини инкор қилади.

XS
SM
MD
LG