Ссылки доступа

ЖССТ: коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият янада “баттар бўлади”.


Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг фикрича, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият янада “баттар бўлади”.

ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесуснинг фикрича, "жуда ҳам кўплаб мамлакатлар нотўғри йўлни танлаган". Қарши чоралар кўрилмаган ёки риоя этилмаган мамлакатларда касалликка чалинган беморлар сони кўпаяверади, деди ЖССТ раҳбари.

Айни дамда Шимолий ва Жанубий Америкада вазият оғир бўлиб турибди. 3,3 млн бемор қайд қилинган АҚШда сўнги вақтларда тиббиёт экспертлари ва президент Трамп ўртасида кескинлик кучайди. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра АҚШда коронавирус туфайли ҳалок бўлганлар сони 135 минг кишига етди.


Женевада бўлиб ўтган брифингда Гебрейесус баёнот бериб, етакчиларнинг бир-бирларига қарши туришлари одамларнинг пандемияни назоратга олиш борасидаги ишончига путур етказади, деди.

Вирус биринчи рақамли душман бўлиб қолмоқда, аммо айрим хукумат ва одамларнинг ҳарактини кўриб бундай дея олмайсиз, деди ЭССТ раҳбари. Масофани сақлаш, қўлларни ювиш, ниқоб тақиш каби чоралар жиддий муносабатни тақозо қилади. Гебрейесуснинг таъкидлашича, "яқин келажакда одатий ҳаётга қайтиб бўлмайди".

XS
SM
MD
LG