Ссылки доступа

Қирғизистонда дори етишмаяпти: нарҳлар 3-4 баробар ошди (видео)


Қирғизистонда коронавирус эпидемияси тобора кучайиб бормоқда, шу билан бирга мамлакатда ҳамон дори-дармон етишмаяпти.

Одамлар дорихоналарда соатлаб навбат кутмоқда ва ҳаёт учун муҳим бўлган препаратларни харид қилиш учун бир ойлик маошларини беришга мажбур бўлмоқда, нархлар 3-4 баробар кўтарилиб кетди. Бу вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқороларга мурожаат қилиб “ўз билганларича даволанмаслик”ни, шифохоналарга эса дориларни ярим йиллигини ғамлаб қўйиш борасида маслаҳат бермоқда.

В Кыргызстане дефицит лекарств из-за эпидемии COVID-19: цены выросли в несколько раз
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:34 0:00

Фармапоиск – ҳозир Қирғизистондаги энг машҳур телеграмм-чатларидан бирига айланди. Бир дақиқада бу ерда юзлаб янги хабарлар пайдо бўлади. Асосан зотилжам ва коронавирусга қарши беш-олти номдаги дорилар қидирилади. Хабарларнинг катта қисмини таблеткаларни сотиш борасидаги илтимослар ташкил қилади. Чунки Қирғизистон пойтахти дорихоналарида дорилар йўқ.

"Парацетамол йўқ, кетонал йўқ ", – дейди дорилар номини санашдан чарчаган дорихоналардан бирининг сотувчиси. Навбатда турган эркак ампуладаги аскорбин кислотасини қидирмоқда: бу дори ҳам йўқ. Навбатда турганларнинг ҳаммаси барча дорихоналарни айланиб чиққанини, сотиб олиш учун ҳеч нарса йўқлигидан нолишмоқда.

"Тромбас топа олмадим, аспирин йўқ, фақатпарацетамол сотиб олдим", – дейди навбатда турган аёл.

Тақчил дори сотиб олишнинг яна бир усули фармкомпаниялари омборларидан дори чиқиши борасидаги хабарларни кузатиб боришдир. Одатга кўра, Бишкекда тақчил дори олиб келингани борасидаги хабардан бир соат ўтар ўтмас айтилган жойда юзлаб одамлар тўпланади. Агар шаҳарга хақиқатан ҳам дорилар партияси олиб келингудек бўлса, у ҳолда препаратлар ярим кун мобайнида дорихоналар пештахтасидан ғойиб бўлади.

"Қисқаси, сиз касал бўлсангиз, машина ёки алоқангиз бўлмаса қандайдир препаратни топиш имкониятига эга бўлолмайсиз", – дея нолийди Бишкек аҳолиси ижтимоий тармоқларда.

Дорилар тақчиллиги шароитида Бишкекда айрим дорилар нархи уч-тўрт баробар кўтарилиб кетди. Барча амалдорлар ва ҳатто президент ҳам чайқовчиларга нисбатан кескин чора кўрилишини айтмоқда, парламаантспикери эса шахсан ўзи дорихоналарга ташриф буюриб нархлар билан қизиқмоқда. Аммо Тармоқ фойдаланувчилари бу каби кўргазмали текширувларга ишонишмайди ва айнан ўша спикернинг айрим оила аъзолари бир нечта фармкомпанияларнинг эгаси эканлигини айтишади. Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хиззмати бир нечта чайқовчининг ушлангани борасида рапорт берди: улар 4 минг сомга сотиб олган дориларни икки баробар қимматга сотишган.

Шифохоналарда ҳам дорилар етишмаяпти: волонтерлар доимий равишда шифохоналарда медикаментлар, ҳимоя воситалари ва кислород концентраторлари етишмаётгани ҳақида айтишади. Тармоқда эса ҳар куни фаолар нафаси бўғилган одамларни қутқараётгани ҳақидаги видеолар кўплаб намойиш қилинмоқда, тез ёрдам бу каби чақирқларга улгура олмаяпти.

XS
SM
MD
LG