Ссылки доступа

Қозоғистон меҳнат вазирлиги: 42500 тангани тўлашга аризалар қабул қилиниши 17 июлдан бошланади


Коронавирус бўйича такрорий карантин даврида даромадини йўқотганларга 42500 тангадан тўлашга аризалар жума куни, 17 июлдан бошлаб қабул қилинади.

Бу ҳақда дейди брифингда Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов хабар қилди. Вазир қанча қозоғистонлик тўловни олиши борасидаги прогнозларни айтишдан ўзини тийди. Унга кўра, тўловлар ишчиларга, хусусий тадбиркорларга ва амалдаги карантин режими муносабати билан даромадларидан айрилган ўзини ўзи иш билан таъминлаган фуқароларга берилиши кўзда тутилган.

Нуримбетовнинг хабар беришича, ходимлари учун аризани иш берувчилар топширади, ходимлар эса, вазирга кўра, аризани текширишлари ва мақомини кузатиб боришлари мумкин. «Бу жавобгарликни иш берувчига юклаймиз ва корхона ишлаяптими ёки йўқлигини текширамиз», — деди вазир. Нуримбетовнинг ишонтиришича, тўловни олиш учун ягона умумий тўлов деб аталувчи суммани киритиш талаб этилмайди. Апрел ойида ҳукумат ишлаётганларга норасман ягона умумий тўловни амалга оширишни таклиф қилган ва бу билан 16 мартдан 11 майгача амалда бўлган фавқулодда ҳолат режими даврида давлатдан қарз олиш учун ўзини банд қилганлар ва тадбиркорлар сифатида “ўз мақомини тасдиқлаш”ни сўрашган.

Вазир тўловларни душанбадан белгилашни бошлашга ваъда берди, бироқ “алоҳида масалалар” бўйича маслаҳатлашувлар олиб борилаётганини қўшимча қилди. Вазир якуний қоидаларни 16 июль куни тақдим этишга ваъда берди. Аризалари баҳорда турли сабабларга кўра, рад этилганлар ёки фавқулодда ҳолатнинг икки ойидан бирида тўлов олганлар ариза билан мурожаат қила оладими ёки йўқ, бу ҳам ҳозирча мавҳум.

COVID-19 касаллиги авж олгани ва зотилжам билан касалхоналарга ётқизилганлар сони кескин ошгани сабабли расмийлар 5 июлдан мамлакатда карантин жорий этдилар. Хизмат кўрсатиш, чакана савдо соҳасидаги қатор корхоналар иши тўхтатилди, ҳаракатланиш чекланди, шаҳарлар ва минтақалар ўртасидаги автобус қатновлари таъқиқланди. Даставвал карантин 14 кунга мўлжалланди, лекин кейинроқ уни яна икки ҳафтага узайтиришди. Ҳукумат ҳозирги карантин даврида даромадини йўқотганларга 42500 танга миқдорида тўловлар амалга оширилишига ваъда берди.

Коронавируснинг илк ҳолатлари қайд этилганидан кейин жорий этилган ва май ўрталарида олиб ташланган мамлакатдаги фавқулодда ҳолат режими амал қилган вақтда ҳукумат даромадсиз қолган қозоғистонликларга икки марта кўмак пули тўлади. Ҳукумат маълумотига кўра, биринчи ойда кўмакни 4,5 миллион киши олди, иккинчисида – икки миллиондан ортиқ киши. Расмий маълумотларга кўра, 42500 танга миқдорида кўмак олиш мақсадида саккиз миллиондан ортиқ киши мурожаат қилган. Тўловларни ўтказиб бериш ҳужжатларни расмийлаштиришнинг қийинчилиги, кўп сонли рад этиш ва бу маблағларнинг яшашга етмаслиги каби шикоятлар билан кечди. Фавқулодда ҳолат режими вақтида миллионлаб қозоғистонликлар карантин ва корхоналарнинг тўхташи шароитида даромадаридан маҳрум бўлди.

Мамлакатда COVID-19 бошланганидан бери Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 61 755 кишида корнавирус тасдиқланди. 35 911 беморнинг соғайгани қайд этилди, 375 та ўлим рўйхатга олинди. Бу сонга COVID-19 дан ўлган камида юз киши киртилмади, махсус комиссия уларнинг ўлими сабабини бошқа касалликка буриб, коронавирусни “ҳамроҳ ташхис” сифатида белгилади.

XS
SM
MD
LG