Ссылки доступа

«Вирусдан ҳоли» Туркманистон темир йўл ташувларини тўхтатмоқда


Марказий Осиёдаги коронавируснинг бирорта ҳам ҳодисаси расман қайд этилмаган ягона мамлакати Туркманистон темирйўл йўловчи ташувларини тўхтатди.

Бу қаттиқ назорат қилинадиган ва энергия ресурсларига бой давлатда COVID-19 тарқалиши тўғрисида хабарлар пайдо бўлгани саҳнида юз берди.

Темир йўл компанияси ўз сайтида поездлар 16 дан 23 июлгача қатнамаслиги ҳақидаги хабарни чоп этди. Батафсил изоҳлар келтирилмаган.

Бир кун олдин соғлиқни сақлаш соҳаси амалдорлари фуқароларни “ўпкага чанг тушишига йўл қўймаслик учун” кўчаларда ниқоб тақиб юришга чақирган эди.

Мамлакатда расман коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар йўқ, аммо Озодлик радиосининг туркман хизмати мухбирларининг хабар беришича, маҳаллий касалхоналар зотилжам аломатлари бўлган беморлар билан тўлган, касалланганларнинг айримлари, шу жумладан, тиббиёт ходимлари вафот этган. Озодлик радиоси мухбирларининг сўзларига кўра, айрим минтақаларда карантин зоналари ташкил этилган, қатор саноат объектлари ёпилган.

6 июл куни мамлакатга вазиятни баҳолаш ва туркман амалдорлари билан коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида ишлаш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг миссияси 10 кунлик ташриф билан келган эди.

XS
SM
MD
LG