Ссылки доступа

Келаси йил – масофавий. Қозоғистонда мактаб ўқувчиларини синфларга қўйишга ҳозирча тайёр эмаслар (видео)


Қозоғистон таълим вазири Асхат Аймагамбетовнинг 14 июль куни эълон қилишича, мамлакат ўқувчилари келаси ўқув йилини аниқ масофавий бошлайди.

Ҳозирча, режа бўйича болаларни биринчи чоракда масофадан ўқитишади. Аммо, агар мамлакатдаги эпидемиологик вазият барибир яхшиланмаса, эҳтимол скайп, Zoom ва бошқа видео иловалар бундан кейин ҳам асосий ўқув воситаси бўлади. Ҳозирдан маълумки, Қозоғистондаги коллеж ва олий ўқув юртлари ҳам ўқув йилини масофавий тарзда бошлайди, болалар боғчаларини эса умуман очиш режалаштирмаяпти.

В Казахстане школьников будут учить дистанционно и в следующем году
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:55 0:00

Масофавий таълим тегишли бўлмайдиган ягонга масканлар – бу синфда ўқувчилар сони катта бўлмаган кам ўринли мактаблардир. Бундай синфларда, шифокорларнинг ҳисоблашича, юқтириш ҳолатлари 25-30 нафардан ўқувчи таълим оладиган синфдагилардан кўра камроқ.

Алматидаги мактабнинг рус тили ва адабиёти ўқитувчиси Ляззат Мусановани масофавий таълим ҳақидагиянгилик ҳурсанд қилгани йўқ. Аёлнинг бундай шаклда болаларни ўтган ўқув йилининг тўртинчи чорагида ўқитишига тўғри келган. На натижа, на жараён унга ёққан. Алматидаги интернет тезлиги ҳам, болаларни ўқитишга тавсия этилган махсус иловалар ҳам оддийгина айтганда, фойдаланувчилар оқимини кўтаролмади. Видеомашғулотлар учун компьютерлар Мусанова ўқувчилари оилаларининг барчасида ҳам бўлмаган.

Ляззатнинг айтишича, болалар мактаб дастуридан ортда қолмаслиги учун у ва бошқа педагоглар қўлидан келган барча ишни қилишига тўғри келган. Уларнинг Қирғизистон, Россия ёки Украинадаги ҳамкасблари каби мустақил равишда видеодарслар яратишга ўрганишган.

"Алоҳида танлов қилишга имкон йўқ. Мактабимизда асосан ватсапга ўргандик, – дейди ўқитувчи.– Асосан эмас, умуман. Ўқитувчилар ўзларининг видеодарсларини тайёрлашди".

Учительница в Узбекистане ведет онлайн-уроки на крыше: там лучше интернет
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:00 0:00

Шунга қарамай, дейди, болаларнинг соғлиғи борасида таваккал қилиш ва уларни мактабга жўнатгандан кўра, уларни барибир масофадан туриб ўқитиш ва бу билан коронавирусдан сақлаш яхшироқ.

"Мен маҳаллий органлар, ҳокимиятлар керакли тартибда мактабларда санитар ишларни ташкиллаштира олишига ишонмайман, – дейди муаллима. – Менимча, юзага келган вазиятда биринчи ўринда айнан болалар соғлиғи туриши керак".

Таълим вазирининг ваъда беришича, келаси ўқув йилида қозоғистонлик ўқитувчиларнинг болаларга масофадан таълим бериши ўтган йилдаги каби мураккаб бўлмайди. Педагоглар учун, унинг сўзларига кўра, малака ошириш курслари ташкиллаштирилади, ота-оналар ва ўқувчиларнинг ўзларидан янги мажбурий режаларга тушуниш билан муносабатда бўлиш сўралади.

"Сизларга жуда катта оғирлик тушади. Кимдир унинг камайгани ҳақида гапираяпти, бироқ амалда эса у икки марта ошди. Биз сизларнинг бажараётган ишингиз учун миннатдорчилик билдирамиз, – деди Аймагамбетов педагогларга мурожаат қилар экан. – Таътилдан кейин биз сизларга дарслар, малакани ошириш махсус курсларини тайёрлаймиз, ўқув йилини масофавий шаклда бошлаймиз".

Қозоғистондаги мактаб ўқувчиларининг ота-оналарини ҳам амалдор сўзлари хурсанд қилгани йўқ. Сўралган алматиликларнинг катта қисми масофавий ўқитишда қандайдир сифатли таълим хусусида гапирмаган маъқул. Боз устига, бир неча ўқувчи бўлган бир оилада тўлақонли машғулот олиб бориш учун бир неча компьютер бўлиши керак. Бу шубҳасиз, оилавий бюджетга жиддий зарбадир.

"Мен бунга жудаям салбий ёндашаман: жудаям паст таълим сифати. Чунки ўқувчи билим олиш ҳақида эмас, балки компьютери ишлаши ҳақида ўйлайди", – дейди шаҳарлик аёллардан бири.

XS
SM
MD
LG