Ссылки доступа

Ўзбекистонлик ишчилар “Газпром”ни остин-устун қилишди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади.

Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Ўзбекистонлик ишчилар “Газпром”ни остин-устун қилишди. (видео Настоящее время)

- Муҳожир аёл: "Дадажон, мени кечиринг!". Мақсуда Шоймардонова 2012 йилдан буён Москвада турмуш ўртоғи билан яшаб келади. У 6 ойлик Фотима ва Зуҳра, 6 яшар Нурия ва 7 яшар Абубакрнинг онаси. Абубакр 1 гуруҳ ногирони. Бир қанча одам ногирон Абубакрни болалар уйига топширишни тавсия қилган, аммо Мақсуда боладан воз кеча олмаган. (видео)

- Музейдан масжидга айлантирилган Аё София. Туркия Олий маъмурий суди ҳукуматнинг Аё София ибодатхонасини музейга айлантириш тўғрисида 1934 йили қабул қилган қарорини бекор қилди. (фотогалерея)

- Қозоғистон коронавирус қурбонлари учун мотам тутмоқда. Қозоғистонда 13 июль коронавирус пандемияси қурбонлари хотираси учун мотам куни, деб эълон қилинди. Мотам куни барча кўнгилочар тадбирлар ва кўрсатувлар бекор қилинган. Бу куни бутун мамлакат бўйлаб, шунингдек, мамлакатнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида байроқлар тушириб қўйилади. (видео)

- Сребреницадаги қатлиомга 25 йил бўлди. Сребреницадаги геноциддан 25 йил ўтиб яна 9 нафар қурбоннинг қолдиқлари Потокари мемориал қабристонига дафн қилинди. 1995 йил июлда 8000 босниялик мусулмон эркак ва болалар босниялик серблар кучлари томонидан Сребреницада ўлдирилди. Бу Европада Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг даҳшатли оммавий қотиллик ҳисобланади. (видео)

- Трамп илк марта омма олдига ниқоб билан чиқди. (видео)

- “Ўртасарой” карантин мажмуасидаги тўполондан кейин мингдан ошиқ одам тиббий ҳужжатсиз чиқариб юборилди. (видео)

- ЖССТ вакили: Қачон вакцина тарқатила бошланишини башорат қилиш нотўғри. 32 дан ошиқ давлатда фаолият юритувчи 200 дан ошиқ олим Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига очиқ хат ëзиб, мазкур иддаони тасдиқлочи далилларни келтирди. Улар ташкилотни ўзининг коронавирус тарқалишига доир қўлланмасини ўзгартиришга ундамоқдалар. (видео)

- "Ўртасарой" зонасида карантинда ушлаб турилганлар тўполон кўтарди. (видео)

- Россиядан уйига қайта олмай чегарада ётганлар егулик ва сувдан қийналмоқда. (видео)

- Ғишткўприк ўзбек-қозоқ чегарасида 3500 ўзбекистонлик икки ҳафтадан бери асфалтда ëтибди. Ғишткўприк ўзбек-қозоқ чегарасида Ўзбекистонга ўта олмай ўтирган ўзбекистонликларга кўра¸ ҳозирги кунда 3500 одам чегарадан ўтказилишини кутмоқда. Икки ҳафтадан бери асфалтда ëтган ўзбекистонликлар ëнига элчихона вакили келиб "эртага ўтказамиз"¸ деб ваъда берган¸ лекин шу билан вакил келмаган. (видео)

- Коронавирусга қарши кураш штаби вакили: Кунига минг нафардан бемор қўшилганда, соғлиқни сақлаш тизимимиз ўлади. Ўзбекистонда ҳали таҳлилга етиб бормаган, симптомсиз юрган касаллар сони 2-3 баравар кўп бўлиши мумкин. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов 8 июль куни коронавирусга қарши кураш бўйича махсус комиссия қарори юзасидан Тошкентда ўтказилган брифингда маълум қилди. (видео)

- Карантиндаги “Фотиҳа тўйи”: Сув ўрнига дезинфекция ва ниқобли меҳмонлар. (видео)

- Россиялик амалдор: Ўзбекистон ҳукумати рус-қозоқ чегарада ўтирганларни эсдан чиқарган. Ўзбекистон ҳукуматидан ёрдам кутаётган меҳнат муҳожирларининг айтишича, шу кунда Оренбург областида Ўзбекистонга етиб олиш учун Қозоғистон ҳукумати ўз ҳудудидан йўл беришини кутиб турган тақрибан 1750 ўзбекистонлик бор. (видео)

- ССВ оғир аҳволдаги 300га яқин бемордан иккисини намойиш қилиб, аҳолини огоҳлантирди. (видео)

- Осиё: коронавируснинг тарқалиши. Қозоғистон коронавирус тарқалиши бўйича дунёда етакчига айланди. (видео)

- Марказий Осиёда COVID: Ҳукуматларнинг хатолари, халқнинг муаммолари. (ҚРдан видео)

- Қирғизистон шифохоналари COVID-19 беморлари билан тўлиб кетди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG