Ссылки доступа

Тожикистонда ёқилғи нархи ошмоқда (видео)


Коронавирус пандемияси шароитида Тожикистонда сиқилган газ нархи жадаллик билан ўсишда давом этди ва охирги икки ҳафтада унинг нахи деярли икки баробар ошди.

Тожикистонда автомобил паркининг 90 фоизга яқини ёқилғи сифатида сиқилган табиий газдан фойдаланади.

Агар атиги икки ҳафта илгари автошахобчалардаги бир литр газни 2 сомоний 50 дирамдан сотишган бўлса, ҳозир бир литр газ нархи 4 сомоний (0,39 доллар) туради. 13 июль куни ўтказилган матбуот анжуманида энергетика ва табиий ресурслар вазирининг ўринбосари Шоди Шоимзодага автомобил ёқилғисининг бу тури ўсишининг сабаби нимада, қабилидаги савол билан мурожаат қилишди. Бироқ бунга жавобан Энергетика вазирлиги вакили Тожикистонга биринчи ярим йилликда 227 минг тонна табиий газ олиб кирилганини, бу ўтган йил кўрсаткичларига мувофиқлигини қайд этди. Ўтган йили мамлаакатга умуман олганда, 580 минг тонна табиий газ олиб кирилган.

В Таджикистане цена на сжиженный газ выросла почти в два раза
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:48 0:00

«Ўз саволингизга жавобни сизлар мамлакатни табиий газ билан таъминлаши керак бўлган тузилмалардан сўрашингиз керак. Сизларга айта олишим мумкин бўлгани шуки, газ нархи ошиши махсус комиссиянинг мажлисида кўрилган ва яқин вақтларда расман хабар қилинадиган қарор қабул қилинди. Ҳозир газ нархи ошиб кетгани ҳақидаги саволга аниқ жавоб қайтариш қийин. Мамлакатга газ келтириш билан шуғулланадиган компаниялардан аниқлаш керак бўлади. Фақат шундагина биз бу ўсишнинг сабабини аниқ тушунтириб бера оламиз », - деди Шоимзода.

Бироқ автобиллар эгалари бундай изоҳга жавобан эътироз билдирмоқдалар: нега ёқилғи, жумладан, нефт нархи дунёда кескин тушиб бораяпти ва фақат Тожикистонда нархлар ошмоқда?Фақат Душанбенинг ўзида 20 мингга яқинни ташкил этган такси ҳайдовчиларига кўра, сўннги икки ҳафтада сиқилган газ нархининг ошиб кетгани сабабли уларнинг даромадлари камитда 30 фоизга тушиб кетган.

Душанбе-Ҳисор йўналиши бўйича йўловчи ташиш билан шуғулланадиган микроавтобус ҳайдовчиси Талабшо Шаманов тегишли ҳужжатлар туфайли йўлкира ҳақини кўтара олмаётганини, бироқ ёқилғи-мойлаш материаллари нархини бир маромда ушлаб туриш билан ҳеч ким шуғулланмаётганини айтади.

Тожикистонда пандемия тарқалиши бошланиши билан бошқа мамлакатлардаги каби ёқилғи нархи пасайиши кузатилди. Айни пайтда кўчаларда машиналар камайиб кетди, йўловчи транспорти рейслари сони камайди, автобус ва троллейбусларда ноодатий бўшлик пайдо бўлди. Лекин аҳоли вазиятга мослашиб, касалликнинг илк чўққиси ўтиб бўлгач, кўчаларда одамлар кўпайди ва тегишинча автомобиллар оқими кўпайди, бироқ ёқилғи нархи осмонга ўралай бошлади.

Енгил автомобиль ҳайдовчиси Сухроб Назаров иш йўқ пайтда мамлакатда ҳеч ким ёқилғи мойлаш материаллари нархини назорат қилмаётганидан ва уни изга солиш билан шуғулланмаётганидан ўзининг ташвишини изҳор қилди. «Бензин нархи 6 сомонийгача кўтарилди. Икки ҳафта ичида ёқилғининг бу тури нархи бир сомонийга ошди. Бошқа давлатларда ЁММ нархи арзонламоқда, бироқ Тожикистонда улар юқорига ўрмаламоқда. Буниси ўтмайди! Одамлар ишсиз, агар биз қаердадир ишлашни, муносиб маош олишни билганимизда эди, у ҳолда майли эди, аммо ундай эмасда», - дейди у.

Ёқилғи қуйиш станциялари ишчилари ҳам охирги икки ҳафта ичида табиий газ нархи камида 50 фоизга ошганлигини ва газ сақлаш омборларида унинг заҳиралари сезиларли камайганини тасдиқлашди. Айни шу сабабли айрим автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларида сиқилган газ чекловлар билан сотилмоқда.

Расмий статистикага кўра, Тожикистонда транспорт воситаларининг 90 фоиздан кўпроғи ёқилғи сифатида сиқилган нефт газини ишлатади. Тожикистон сиқилган табиий газни асосан Қозоғистондан, жумладан, «Актобемунайгаз» компаниясидан харид қилади.

Апрель охирида мазкур компания сиқилган газни Ўзбекистондаги Бекобод станциясигача 105-125 доллардан етказиб берган. Аммо июль ойининг биринчи ўн кунлигида мазкур компаниядаги сиқилган газ 350-380 долларгача ошди.

Бироқ кузатувчилар мавсумий омилларга ҳам ишора қилмоқдалар. Уларга кўра, Қозоғистонда буғдой ўриш мавсуми бошланган ва шу боис мамлакатда сиқилган табиий газга бўлган талаб ҳам ошиб кетган.

XS
SM
MD
LG