Ссылки доступа

Оқ Уй хорижлик талабалар визаларига оид қарорини бекор қилди


АҚШ хорижий талабаларнинг олийгоҳларидаги машғулотлар ойлайнга ўтказилса, мамлакатни тарк этиши борасидаги мажбурий талабни бекор қилишга қарор қилдилар.

Бу ҳақда “Америка овози” хабар қилади.

Оқ Уйнинг тасдиқлашича, университетлар ва бир неча штатларнинг расмийлари томонидан катта миқдорда судларга даъво аризалари берилгани муносабати билан бу режадан воз кечилганини тасдиқладилар.

Даъво, хусусан, Гарвард ва Массачусетс технологик институти томонидан берилган. Университетлар вакиллари айтишича, администрациясининг ҳаракати ноқонуний бўлиб, академик жараёнларга салбий таъсир кўрсатади. Талабаларнинг бадарға қилинишига Американинг 20 та штати ҳам қарши чиқди. Ўнлаб йирик компаниялар, жумладан, Google, Facebook ва Twitter, коллеж ва университетлар судларга АҚШ президентига хорижлик талаблаларга оид аввалги сиёсатни тиклашни талаб қиладиган даъволарни қўллаб-қувватловчи экспертлар фикрларини тақдим этишди.

Сешанба куни Гарвард университетининг шикояти бўйича ўтказилган суд мажлиси вақтида Массачусетс штатининг округ судьяси Эллисон Берроузнинг айтишича, АҚШ администрацияси ва Оқ уйни судга берган иккита етакчи олий ўқув юрти янги қоидаларни бекор қиладиган келишувга эришдилар. Эшитувлар камида 4 дақиқа давом этган.

Гарвард раҳбарияти бу йилги ўқув йили машғулотларини тўлиғича онлайн режимга ўтказишни режалаштирмоқда. Шу йил кузида барча мактабларнинг очилишини талаб қилаётган Президент Дональд Трамп Гарвард университети режасини “бемаънилик” деб атади.

Америка олий ўқув юритларида бир миллиондан зиёд хорижлик талаба ўқийди, кўплаб ўқув юртлари таълим олишга ўн минглаб доллар тўлайдиган хорижликларга молиявий қарам ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG