14 июль куни Бишкекда Япониянинг Қирғизистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маэда Сигэки ва молия вазири Бактигул Жээнбаева ўртасида Япония ҳукумати томонидан беғараз ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги алмашув ноталари имзолаш маросими ўтказилди.
Қирғизистондаги Япония элчихонаси маълумотига кўра, “Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт дастури” доирасида 500 миллион иен (тахминан 4,6 миллион доллар) ажратилади.
«Япония ҳукумати коронавирсга қарши курашда кўмак кўрсатиш учун тезкор чоралар сифатида қирғиз томонининг эҳтиёжларига керакли замонавий юқори сифатли тиббий анжом тақдим этиш борасида қарор қабул қилди», - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, қирғиз томони белгилаган рўйхатга кўра, тиббий анжомлар коронавирус касалларини даволаш бўйича асосий оғирликни зиммасига олган тиббиёт муассасалари ўртасида тақсимланади.
Шуниси ҳам маълумки, 15 июль куни Туркиядан гуманитар юк етиб келди. Бу ҳақда Республика тезкор штабидан маълум қилишди.
Юклар орасида ўпкани сунъий вентиляция қилувчи 20 та аппарат, 50 та кислород концентраторлари, 20 минг ПЦР-тест комплекти, 20 минг вирусни аниқлаш учун реагент тўпламлари, 50 мингта N95 ҳимоя ниқоблари, 100 мингта жарроҳлик ниқоби, 35 минг ҳимоя костюмлари ва 10 мингта гидроксихлорохин қутилар ўрин олган.
Шу йилнинг февралида Туркия ҳимоя костюмлари, тест-тизимлари, ниқоб ва ҳимоя очкилари кўринишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига ёрдам жўнатган.
Қирғизистонда коронавирус ҳолатларининг умумий сони 11997 тага етди. Улардан 3660 нафари даволанишдан кейини касалхоналардан чиқарилган, 160 таси вафот этди. Қирғизистон коронавирус инфекцияси билан оғирганлар сони ошиши билан дори тақчиллигига дуч келди. Аввал арзон турган доиралар нархи ҳам кўтарилиб кетди.
Ҳукуматга кўра, коронавирс инфекциясига ва унинг оқибатларига қарши куоашиш учун Қирғизистон донорлардан 627 миллион доллар олади. Ҳозирги пайтгача улардан 321 миллион доллар келиб тушди. Мазкур сумманинг 26 фоизи грант сифатида ажратилмоқда, бу эса 166 миллион доллар дегани. Қолган сумма – имтиёзли кредитлар.