Ссылки доступа

МБ: Ўзбекистонликлар I ярим йилликда ўтган йилгидан 3 баробар кўп валюта сотиб олган


Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган чет эл валютаси ҳажми 1 миллиард 700 миллион АҚШ долларига тенг бўлган. 2019 йил биринчи ярим йиллигида бу кўрсаткич 557 миллион долларга тенг бўлгани эътиборга олинса, ўзбекистонликлар бу йил уч баробар кўп валюта сотиб олгани маълум бўлади.

Марказий банк маълумотларига кўра, жисмоний шахслар томонидан сотилган валюта миқдори эса биринчи ярим йилликда 2 миллиард 200 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 57 фоизга ёки 797 миллион долларга ошган.

“Натижада ушбу операциялар бўйича ижобий сальдо 491 миллион долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 351 млн. долларга (ёки 42 фоизга) камайди”, дейилади МБ хабарномасида.

XS
SM
MD
LG