Ссылки доступа

Биринчи ярим йилликда 450 дан зиёд мансабдор шахс жавобгарликка тортилди


Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 327 та жиноят иши бўйича 459 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган инфографикага кўра, 2019 йилнинг биринчи ярмида 397 та жиноят иши бўйича 537 нафар мансабдор жавобгарликка тортилган эди.

Биринчи ярим йилликда жавобгарликка тортилган мансабдорлардан 4 нафари республика миқёсидаги, 13 нафари вилоят миқёсидаги, 442 нафари эса туман ёки шаҳар миқёсидаги ходимлар бўлган.

Улар бошқалар мулкини ўзлаштириб олганлик, товламачилик, порахўрлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганлик, мансаб ваколатидан четга чиққанлик, совуққонлик ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланганлар.

Мазкур шахслар томонидан содир этилган жиноятлар туфайли 2020 йил биринчи ярмида давлатга 172 миллиард 260 миллион сўм зарар етказилган, бундан 114 миллиард 267 миллион сўми (яъни 66 фоизи) ундириб олинган.

XS
SM
MD
LG