Ссылки доступа

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон банки ёрдамида 13 та тез ёрдам машинаси сотиб олди


Соғлиқни сақлаш ташкилотларига 13 та янги тез ёрдам машиналари топширилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Улар Жаҳон банкининг “Қирғизистонда табиий офатлар рискига чидамлиликни ошириш” лойиҳаси доирасида 764 минг 900 долларга сотиб олинди. Уларнинг учтасида ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратлари бор.

«Тез тиббий ёрдам автомобиллари 7 та вилоятга тақсимланади. Улар фавқулодда ёрдам кўрсатиш ва беморларни ташиш учун керак бўлган барча зарурий тиббий анжомлар билан таъминланган», - деб хабар қилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Жаҳон банкининг лойиҳаси 9 миллион долларга тенг. Аввалроқ хабар қилинганидек, нафас олиш аппаратлари, дори-дармон воситалари ва 17 номдаги тиббий кўринишдаги маҳсулотлар, портатив ўпкани вентиляция қилиш аппаратлари ва 13 та тез ёрдам машиналарини етказиш кутилаётган эди.

XS
SM
MD
LG