Ссылки доступа

Қозоғистон коронавирус бўйича дунёнинг биринчи 30 та мамлакати сафидан ўрин олди


Қозоғистон 15 июль куни янги турдаги коронавирус юқтирганлар сони бўйича дунё мамлакатлари орасида 31 ўриндан 30 ўринга тушди.

Қозоғистон 15 июль куни янги турдаги коронавирус юқтирганлар сони бўйича дунё мамлакатлари орасида 31 ўриндан 30 ўринга тушди, бу маълумотлари энг нуфузли деб ҳисобланадиган Американинг Жон Хокинс университети маълумотлари.

Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Бельгияни қувиб ўтди. Юқиш ҳолатларининг сони бўйича тузилган мамлакатлар рўйхатида Қозоғистон энди коронавирус пандемияси вақтида карантин чоралари киритишдан бош тортган кам сонли давлатлардан бири – Беларусдан кейинги ўринда жойлашган. Қозоғистонда чекловлар юмшатилганидан ва фавқулодда ҳолат режими олиб ташлангандан кейин коронавирус билан касалланишлар кескин кўтарилиши ортидан июль ойида иккинчи марта карантин жорий этишди.

Қозоғистонда, расмий маълумотларга кўра, коронаруснинг 63 514 ҳолати, Беларусда — 65 269, Бельгияда — 63 781 ҳолати мавжуд. Айни пайтда, расмийларнинг маълумотига кўра, Қозоғистонда COVID-19 дан 375 та ўлим (бу статистиканинг тўғрилигига шубҳалар бор), Беларусда — 474, Бельгияда — 9 787 ўлим ҳолатлари кузатилган.

Қозоғистонда аҳоли зичлиги дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан ҳисобланади — бир квадрат километрга 6,8 киши тўғри келади, мамлакатда 18,6 миллион киши истиқомат қилади. Бельгия аҳолиси — 11,49 миллион, зичлиги— бир квадрат километрга 381,4 киши тўғри келади. Беларусда, статистик маълумотларга кўра, 9,4 миллион киши яшайди, зичлик— квадрат километрга 45,8 киши тўғри келади.

Коронавируснинг биринчи ҳолатлари Қозоғистонда 13 мартда қайд этилди. Ёз бошланиши билан мамлакатда коронавирус ва зотилжам касалликларининг авж олиши кузатилди, унда COVID-19 тести салбий натижаларни бермоқда. Июнда, Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра,

Қозоғистонда зотилжамдан 628 киши вафот этди. Уларни коронавирусдан ўлим топиш статистикасига қўшишмади. Унга шунингдек, жойлардаги махсус комиссиялар ўлими сабабини бошқа касалликдан деб кўрсатилган COVID-19 дан ўлган юздан зиёд киши киритилмади. Жаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига кўра, Қозоғистондаги ноаниқ этиологиядаги зотилжам афтидан, нотўғри ташҳис қўйилган коронавирус инфекциясининг шаклидир.

XS
SM
MD
LG