Ссылки доступа

ЖССТ Туркманистонни COVID-19" ҳодисасида бўлгани каби чоралар кўришга чақирди


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг баёнотига кўра, Туркманистонда зотилжам ҳолатларининг сони ўсиши ҳақидаги хабарлардан “ташвишини” изҳор қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Марказий Осиёдаги коронавирус инфекциясининг бирор-бир ҳодисаси расман тасдиқланмаган ягона мамлакати – Туркманистонда зотилжам ҳодисалари сонининг ўсишиши ҳақидаги хабарлардан “ташвишини” баён қилди.

ЖССТ делегациясининг мамлакатга 10 кунлик ташрифи якуни бўйича Ашхабодда ташкиллаштирилган матбуот анжумани чоғида миссия раҳбари Кэтрин Смолвуд ҳукуматга COVID-19" мамлакатда айланган тақдирда қабул қилиш керак бўлган айни ижтимоий соғлиқни сақлашнинг айнан ўша муҳим чораларини қабул қилиш”ни тавсия қилди.

Смолвуд, ЖССТнинг Европа сектори учун масъул вакили бўлиб, Туркманистонда “яқинда жорий этилган кучайтирилган чораларни” мамлакатда коронавируснинг эҳтимол тутилган тарқалишининг олдини олишга қаратилган уринишининг бир қисми сифатида ижобий баҳолади.
Унинг қўшимча қилишича, унинг жамоаси “ўткир респиратор касалликлар ёки келиб чиқиши номаълум зотилжамнинг кўп сонли ҳодисалари” ҳақида яхшигина хабардор этилган ва мазкур маълумотлардан “ўта ташвишда”.
"Эпидемиологик назорат ва тестлаштириш тизими ишини фаоллаштириш, шунингдек, олинган намуналарни кўпчилик давлатлар инфекция авж олишининг эрта босқичларида қилгани каби ЖССТнинг реферанс-лабораториясига такрорий тест ўтказиш учун юборишни тавсия этамиз ", - дейди Смолвуд.

Унинг қўшимча қилишича, "вирусни тўхтатиш – умумий вазифа ", бунда “ўз соғлиғи ва ўз яқинларининг саломатлигини ҳимоя қилиш учун одамларнинг ҳуқуқларини ва имкониятларини кенгайтириш муҳим роль ўйнайди”.

Туркманистон расман коронавирус инфекциясининг бирор бир ҳодисаси ҳақида хабар бермади, аммо Озодлик радиосининг туркман хизмати мухбирлари касалхоналар зотилжам аломатлари аниқланган беморлар билан тўлиб-тошганини, уларнинг айримлари, жумладан шифокорлар вафот этганини хабар қилишди.

Журналистларнинг қўшимча қилишича, мамлакатнинг айрим қисмларида карантин зоналари ташкил этилди, бир неча саноат объектлари ёпилди.
Шу ҳафта олдинроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари фуқароларни “ўпкани чангдан ҳимоялаш” мақсадида тиббий ниқоблар тақишга чақирган эди.

XS
SM
MD
LG