Ссылки доступа

Москвада Путин бошқарувига қарши намойишга чиққан 150 чоғли одам тутиб кетилди


Россия пойтахти Москвада 15 июль куни куч ишлатар тузилмалар ходимлари норозилик намойишига чиққан юздан зиёд одамни қўлга олди.

Улар президент Владимир Путинга яна икки марта давлат раҳбари лавозимига сайланиш имкониятини яратувчи Коституцияга киритилган ўзгартишларга қарши акция уюштирган эдилар.

Оммавий намойишлардаги қўлга олишлар ҳақида маълумот йиғадиган “ОВД-Инфо” мустақил сайти маълумотига кўра, чоршанба кунги акция чоғида камида 147 киши тутиб кетилган. Қўлга олинганлардан айримлари кейинроқ қўйиб юборилган.

Озодликнинг Москвадаги мухбирларидан бири полициячилар акция қатнашчиларини асфальтга ётқизаётгани, ушланганлардан бирини ОМОН ходимлари автозакка сочидан судраб олиб кетаётганини кўрган. Қўлга олинганлар орасида “Очиқ Россия” инсон ҳуқуқлари гуруҳи ижрочи директори Андрей Пивоваров ҳамда таниқли муниципал депутат Юлия Галяминалар бор.

Чоршанба оқшомида юзлаб одам Москвадаги Пушкин майдонида йиғилиб, “Путин истеъфога кетсин” ва “Путин – ўғри” дея ҳайқира бошлаган. Ташкилотчилар баёнотига кўра, улар бу ерга яқинда умумроссия овоз беришида қабул қилинган Конституцияга ўзгартишларга қарши петицияни имзолаш учун йиғилганлар. Мазкур ўзгартишларга мувофиқ, Путин 2036 йилгача ҳокимият тепасида қолиш имкониятига эга бўлади.

"Нет вечному Путину!": задержания на акции
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:11 0:00
XS
SM
MD
LG