Ссылки доступа

Асия Тулесова ҳуқуқ ҳимоячиларини озод қилиш халқаро кампаниясига киритилди


CIVICUS Халқаро ташкилоти турли мамлакатларнинг фуқаролик жамияти ташкилотларини бирлаштиради.

6 июнь куни Қозоғистон шаҳарларида митингларга чиққан ўнлаб одамлар қўлга олинганидан кейин ҳисбга ўтказилган қозоғистонлик фаол Асия Тулесова маҳбус ҳуқуқ ҳимоячиларини озод қилиш бўйича халқаро компанияга қўшилди. CIVICUS халқаро ташкилоти Stand As My Witness («Менинг гувоҳим бўл») компанияси саҳифасида истовчиларга Қозоғистон расмийларига Тулесовани озод қилиш чақириғи билан мактуб жўнатишни тавсия этмоқда.

Гуруҳ шунингдек, сайтдаги форма орқали ташкилотчиларга қамоқда бўлган ёки суд таъқиби таҳдиди остида турган ҳуқуқ ҳимоячилари тўғрисида маълумот жўнатишни таклиф этмоқда. 2019 йилнинг октябрида CIVICUS халқаро ташкилоти Қозоғистонни фаол фуқаролик позицияси учун таъқиб қилинадиган бешта мамлакат сафига киритди. Рўйхатдан Хитой, Миср, Колумбия ва Гвинеянинг ҳам номлари ўрин олган. Ҳозирги вақтда кампания саҳифасида 17 мамлакатнинг йигирмадан зиёд ҳуқуқ ҳимоячиларининг ишлари ҳақида хабар берилади.

Ҳуқуқ фаоли Асия Тулесовани қозоқ расмийлари полициячини “ҳақоратлаш”да ва 6 июнь куни митингга чиққан ўнлаб одамларни Алматида қўлга ошиш чоғида ҳокимият вакилига нисбатан “зўравонлик қўллаш” да айблашмоқда. 7 июль куни Алмати шаҳрининг Медеуский туман суди Асия Тулесовага нисбатан жиноиий ишни кўриб чиқишни бошлади. Суд Тулесова адвокатларининг унга қўзғатилган ишни тўхтатиш ва уни гаров остида озод этиш сўровини рад этди.

Иш бўйича жабрланувчи сифатида олтин нафар полициячи эркак ўтмоқда. Айблов учун асос сифатида давлатга қарашли каналларда бир неча сония давом этган видеолавҳа танлаб олинди, унда Тулесова ёнида турган полиция ходимининг бош кийимини уриб туширади. Тулесова бу қадамини “ўзининг тинч талабларини изҳор қилиш учун тинч митингга келган қуролсиз фуқароларга нисбатан полициянинг ноинсоний қаттиқ ва ноқонуний муомаласи” га жавобан “ҳиссиётини жиловлай олмагани” билан изоҳлади.

Мазкур ҳодиса ва унинг ортидан фаол аёлнинг қамоққа олиниши жамоатчилик эътиборини Қозоғистондаги тинч намойишлар иштирокчиларининг қўлга олиниши ва полиция шафқатсизлигига жалб этди. 9 июнь куни ҳуқуқ ҳимоячилари, фуқаролик ташкилоти вакиллари Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаевни озод қилиш ва охирги бир неча йил давомида тинч намойишларни тарқатиш чоғида полиция ҳаракатини мустақил тергов қилиш чақириғи билан петицияни чоп этишди. Фаоллар Тулесовани қўллаб-қувватлашга доир махсус сайтни ишга туширишни ҳам эълон қилдилар.

Тулесовани 8 июн куни, у қарши чиққан муддатидан илгари президентлик сайлови санасидан бир кун илгари изоляторга тиқишди (мустақил кузатувчиларга кўра, минглаб норозилар ҳибсга олиниши билан ўтган сайловлар кўп сонли қонунбузарликлар билан ўтган. Нурсултон Назарбоев номзоди Қосим-Жомарт Тўқаев ғолиб деб эълон қилинган). 10 июнь куни суд Тулесовани 10 кунлик муддатга қамоққа олди, кейинроқ уни қамоқда сақлаш муддатини узайтирди. Тулесова айбдор деб топилган тақдирда уч йилгача муддатга қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.

Етакчи халқаро ҳуқуқ ташкилотлари Қозоғистон расмийларини Асия Тулесовани озод қилишга чақириб, фаолнинг ушлаб турилишини асоссиз деб аташди.

XS
SM
MD
LG