Ссылки доступа

Туркманистонда масжид ва черковлар номаълум муддатга ёпилди


Туркманистонда расмийлар қарори билан диний объектларнинг барчаси ёпилди.

Бу ҳақда “РИА Новости” агентлиги мамлакат Дин ишлари кенгашидаги ўз манбаси сўзларига таянган ҳолда хабар қилди.

Кенгаш вакилига кўра, “масжидлар, черковлар ва қадамжолар юқумли касалликларнинг тарқалишига қарши профилактик чора сифатида ёпилган”. Манба диний муассасалар қачонгача ишламаслигига ойдинлик киритган эмас. У масжид минораларидан аввалгидек азон товуши янграйвериши, бироқ эндиликда бу фақат намоз вақти ҳақидаги эслатма бўлибгина хизмат қилишини қўшимча қилган.

Туркманистонга 6 июль куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти миссияси етиб келганидан кейин ҳукумат мамлакатда қатор санитария чекловлари жорий қилди — ҳудудлар ўртасида поезд ва автобус қатновлари тўхтатилди, ниқоб тартиби киритилди, қатор савдо марказлари ва бозорлар ёпилди.

Куни кеча Ашхободда ўтказилган брифингда ЖССТ экспертлари мамлакатда COVID-19 инфекциясига чалиниш ҳолатлари мавжудлигини тасдиқламадилар ва Туркманистоннинг инфекцияга қарши курашга ҳозирлиги юзасидан ижобий характеристика бердилар. Айни пайтда ЖССТ миссияси раҳбари Туркманистон ҳукуматига мамлакат ҳудудида коронавирус инфекциясига аниқланганидек ҳаракат қилишни тавсия қилди. У инфекция кириб келишининг олдини олишга эмас, унинг аҳоли орасида тарқалмаслигига эътибор қаратишга чақирди.

XS
SM
MD
LG