Ссылки доступа

Озарбайжон Арман АЭСга ракета зарбаси бериш билан таҳдид қилди


Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арман АЭСга ракета зарбалари билан таҳдид қилди, деб хабар беради Озарбайжоннинг давлат агентлиги - АЗЕРТАЖ.

Бу каби эҳтимолга Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати бошдиғи, полковник Вагиф Даргяхли ишора қилди.

“Арман томони унутмаслиги керакки, бизнинг армия иҳтиёридаги янги ракета тизимлари юқори аниқликда Мецамор АЭС ни нишонга олиши мумкинки, бу Арманистон учун катта ҳалокатга олиб келади”, — полковник сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.
АЭСга зарба бериш эҳтимоли тўғрисидаги баёнотни Даргяхли Арманистоннинг Мингечевир сув омбори тўғонига зарба бериши имкониятлари, бу катта ҳудудларни сув босиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарларга изоҳ бера туриб айтди.

Арман АЭС 1976 йилда фойдаланишга топширилган. Станция мамлакатдаги бутун электр қувватининг тахминан учдан бир қисмини таъминлайди, аммо 1 июлдан у 3 сентябргача таъмирга тўхтатилган.

Арманистон ва Озарбайжон мамлакатлар ўртасидаги чегарада 12 июлдан бери тўқнашувлар олиб бормоқда. Боку хабарига кўра, 11 нафар озарбайжонлик ҳарбий, шу жумладан, генерал-майор Полад Хашимов ҳалок бўлди. Арманистон ўз томонидан тўрт нафар қурбон ва ўн нафар яраланганлар ҳақида айтмоқда. Жанглар икки мамлакатнинг қарама-қаршилиги одатда энг ўткир бўлган Тоғли Қорабоғдан узоқда юз бермоқда.

XS
SM
MD
LG