Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазирининг ўринбосари Аида Исмаилова 16 июлдаги бирифингда хабар қилди.
Унга кўра, яқинда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 бўйича миллий клиник қўлланманинг учинчи версиясини чоп этди, унда коронавирус инфекцияси келтириб чиқарадиган касалликлар ҳақида сўз боради.
«Стационар ва амбулатория ёрдамини кўрсатиш учун у коронавирус инфекцияси беморлари ва унинг оғирлашиши, шу жумладан, касалхонадан ташқари зотилжам касалликларини юритиш алгоритмидан иборат. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг касалликларни халқаро тоифалаш тартибига кўра, COVID-19 лаборатория йўли билан тасдиқланадиган U.07.1 кодига, ҳам лаборатория йўли билан тасдиқланмайдиган U.07.2 кодига мансуб, аммо клиник ва балки эҳтимол рентгенологик намоён бўлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган буйруққа кўра, касалхонадан ташқари пневмония U.07.2. кодига мансуб. Шундай қилиб, касалхонадан ташқари зотилжамнинг статистик ҳодисалари COVID-19» нинг ҳодисаси деб ҳисобланади, — изоҳ беради Исмаилова.
COVID-19 эпидемияси даврида Қирғизистонда коронавирусдан 167 киши вафот этди, зотилжамдан – 612 киши. Шифокорларнинг тасдиқлашича, 95 фоиз ҳолатларда зотилжам қўзғатувчиси COVID-19 саналади. Бу ўринда расмийлар COVID-19 беморлари билан зотилжам ўртасида алоҳида ҳисоб-китобни юритдилар. Исмаилова энди бу икки маълумотлар бирлаштириладими, деган саволга аниқлик киритмади.