Ссылки доступа

Ота-оналарга мактабга қабул жараёнини баҳолаш имконияти берилди


Ўзбекистонда ота-оналар мактабга қабул жараёнига баҳо бериш имкониятига эга бўлдилар.

Бу ҳақда Ўзбекистон халқ таълими вазирининг ўринбосари Рустам Каримжонов ўз Телеграм-канали орқали маълумот тарқатди.

Хабарномага мувофиқ, қабул жараёнини сифатли ва шаффоф ташкил этиш мақсадида www.qabul.maktab.uz веб-сайтида “Мактаб қабул жараёнига баҳо бериш” имконияти яратилган.

Мазкур шаклни тўлдириш орқали ота-оналар мактаб маъмуриятининг қабул сифатига баҳо бериб, ўз изоҳини ёзиб қолдириши мумкин.

Айни пайтда мактаб директорларига бу жараён уларнинг фаолиятини объектив баҳолашнинг яна бир мезони экани эслатилган ва улардан қабул жараёнига янада масъулият ва эътибор билан ёндашиш сўралган.

XS
SM
MD
LG