Ссылки доступа

COVID-2019: Тожикистон халқаро трасса участкасини муддатида қура олмайди (видео)


Шоссе Душанбе – Бохтар вовремя не построят: из-за коронавируса не приехали строители из Китая
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:31 0:00

Тожикистон транспорт вазири Душанбе-Бохтар автойўлининг биринчи босқичи қурилишини вақтида якунлаб бўлмаслигини тасдиқлади.

Мазкур шоссе автомобил йўлларининг Евроосиё тармоғига кирган бўлиб, Марказий Осиёни Хитой билан боғлайди ва халқаро аҳамиятга эга. Расмий сабаб – коронавирус: Тожикистонда пандемия ва авиаалоқаларнинг йўқлиги туфайли Хитой пудратчи фирмасининг 45 нафар мутахассиси кела олмаяпти, маҳаллий ишчилар уларсиз йўлни бирмунча секин қуришади.

Душанбе – Бохтар йўналиши мамлакатдаги энг серқатнов магистраллардан бири. Бир кунда ундан камида ўн минг автомобил ўтади, аммо 82 чақирим келадиган автотрассанинг узунлиги катта қисми ҳанузгача асфальт билан қопланмаган.

Режа бўйича 2020 йил кузида қурилишнинг биринчи босқичи якунланиши – янги қоплама 33 километр учаткасида ётқизилиши керак эди. Тожикистон Транспорт вазирлиги барча ишни 2022 йилга келиб якунлашга умид боғлаётганди. Лекин ҳозирданоқ кўриниб турибди, лойиҳани вақтида якунлаб бўлмайди. Тожикистонга хитойлик қурувчилар ҳануз кела олмаяпти ва объектни топшириш номаълум муддатга қолмоқда.

В Таджикистане появится первая дорога мирового класса
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:37 0:00

"Албатта, биз шу йилнинг октябрига йўлни топширолмаймиз. Балки барча трасса бўлмаса ҳам, қандайдир қисми фойдаланишга тайёр бўлади", – дея тан олади Тожикистон Транспорт вазири Худоёр Худоёрзода.

Бахтиёр – узоқ йўлга қатнайди, у ҳафтасига Душанбе-Бохтар йўлидан бир неча марта қатнашга мажбур. Унга кўра, йўлнинг катта қисмида асфальт йўқ, бироқ кўплаб чуқурлик ва йирик тошлар бор. Бундай қатновдан кейин машина кўпинча бузилади, уни таъмирлашга тўғри келади. Аммо Баҳтиёр автомобилга эмас, кетган вақтига куюнади.
Трасса бўйлаб қатнайдиган кўплаб ҳайдовчилар ўз автомобилларнинг кўп бора таъмирлашидан ёзғиради. Уларнинг барчаси бир овоздан таъмирлаш ишларининг чўзилишидан мамнун эмас.

Трассанинг биринчи участкасини қуришга маблағни Осиё траққиёт банки ажратди. Ўтган йили тожик ОАВ расмийлар мазкур йўлни пулли қилишни режалаштираётгани ҳақида ёзди, аммо қурилишга пул тўлаган халқаро донорлар бунга қарши чиқишди.

XS
SM
MD
LG