Ссылки доступа

Қозоғистон президенти ҳукуматга коронавирус статистикасини “аниқлаштириш” топшириғини берди


«Коронавирусдан ташқари, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига зотилжам зарба бериши мумкин», —дейди Токаев.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев16 июль куни кечқурун Twitter’да ҳукумат олдига зотилжам билан оғриганларни ётқизиш ва ундан ўлим ҳолатлари ошиб бораётгани саҳнида коронавирус пандемияси статистикасига “аниқлик” киритиш топшириғи қўйилганини таъкидлади.

«Коронавирусдан ташқари, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига пневмония катта зиён етказмоқда», — деди Токаев. Яна “қанчалик қайғули бўлмасин, пандемия билан боғлиқ вазият жамиятга ошкор бўлиши керак” лигини қўшимча қилди.

Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда COVID-19 юқтиришнинг 66,8 минг ҳолати рўйхатга олинган, 40 мингдан зиёд бемор соғайган деб ҳисобланмоқда. Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой келтирган маълумотга қараганда, ўлим ҳоллари 396 га етган. Қозоғистонда коронавирус эпидемияси оқими ҳақидаги статистик маълумотларни чоп этувчи сайт ҳафта бошидан бери ўлим ҳақидаги хабарларни янгиламади ва 375 та ўлим ҳолати борасидаги рақамни кўрсатмоқда.

Мамлакатда шунингдек, пневмония ва ундан ўлим ҳоллари авж олиши қайд этилмоқда. Касалланганлар сони ўн минглаб, вафот этганлар – юзлаб кўрсаткичларни кўрсатмоқда. Шифокорларнинг бу ҳам эпидемия оқибати ҳисобланиши хусусидаги далилларига қарамай, COVID-19нинг расмий статистикасига бу маълумотлар қўшилмаяпти.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Людмила Бюрабекова шу ҳафта олдинроқ вазирлик “маълумотларни қайта ишлаётганини” айтди. «Сўров қилдик, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан жавоб оламиз ва музокаралар йўли билан инобатга олиш зарур бўлган маълумотларга қайтамиз», — деди Бюрабекова.

«Ҳар бир мамлакатнинг статистика ва ҳисобга олишда ўз йўли бор, биз уни бир хил кўринишга келтирамиз ва барча мамлакатлар билан бирга ҳаракатланамиз», — дея Қозоғистон ССВнинг ўринбосарининг сўзларини келтиради маҳаллий ОАВ.

COVID-19 тести салбий натижа бераётган пневмония ҳодисасидан ётқизиш ва ўлим ҳоллари ёз ойидан бери кескин ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Қозоғистонда июндан зотилжамдан 628 киши вафот этди, илк олти ой давомида рўйхатга олинган 1772 кишининг деярли учдан бир қисми вафот этди. 10 июль куни ҳукуматт мажлисида соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой 1 дан 8 июлгача пневмониянинг коронавирус инфекциясига “ўхшаш оқим”даги 39702 ҳодисаси рўйхатга олинганини хабар қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига кўра, Қозоғистондаги ноаниқ этиологиядаги зотилжам афтидан, нотўғри ташҳис қўйилган коронавирус инфекциясининг шаклидир. Қозоғистонликлар расмий статистикага ва коронавирус инфекциясининг ахборотининг тўғрилигига шубҳа билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG