Ссылки доступа

Қозоғистон дорихоналарида аутоиммун касаллигига чалинган одамларни даволайдиган дори ғойиб бўлди (видео)


В аптеках Казахстана пропал преднизолон. Виноват COVID-19 или действия властей?
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:45 0:00

Қозоғистон дорихоналаридан преднизолон ғойиб бўлди.

Бу ҳаётий муҳим гормонал дори миастения ва бошқа айрим касалликларга чалинган беморларга мўлжалланган, бироқ сўнгги ойларда у коронавирус инфекцияси хасталигида ишлатиш белгиланадиган дорилар рўйхатига ҳам тушган. Дорига талаб кескин ўсди, миастения билан оғриган беморларнинг соғлиқни сақлаш вазиридан ёрдам сўрашига тўғри келган: зеро, дори истеъмолни ҳатто бир марта қўйиб юборишлик уларнинг органлари ишламай қолишига олиб келиши мумкин.

Миастения – мушаклар ишлашига ва уларга нерв охиридан сигналлар келиб туришига жавоб берадиган генлардаги турли оқсиллар мутацияси билан боғлиқ аутоиммун асаб-мушак касаллиги. Одатда касаллик 20-40 ёшларда, кўпроқ аёлларда ривожланишни бошлайди. Организмнинг турли мушаклари, шу жумладан, чайновчи мушаклари шикастланади, ютиниш бузилади, юриш ўзгаради, беморлар бўғилишни бошлайди.

"Мен бу дорини кунора 8 таблеткадан ичаман. Лекин бизда 12 тадан таблетка ичадиган касаллар бор. Бу гармон бизга нафас олишга ёрдамлашади", –дея ҳикоя қилади Нур-Султонда яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони бўлган бемор аёл Оринтай Капенова. Унинг таъкидлашича, агар унинг дориси бўлмаса, “умри атиги бир неча кунга етади” холос.
"Мен 17 йилдан бери бу дорини ичаман. Мен ва кўпчилик бу ташхисдагилар учун ҳаётий муҳим препарат, агар ҳатто бир қабулни ўтказиб юборилса, бизнинг органларимиз ишламай қолиши мумкин", – дейди яна бир бемор Анар Хамитова.

Миастения билан оғриётган касаллар Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойга видеомурожаат ёзиб, ундан давлат беморларни таъминлаши мажбур бўлган бепул дорилар рўйхатига преднизолонни қўшишни сўрашган. Ҳозирда Қозоғистонда бепул дорилар рўйхатига преднизолон кирмайди. Коронавирус эпидемияси бошланганидан бери дори аптекалардан буткул ғойиб бўлди, чунки у COVID-19 ни даволаш протоколига киритилиб, Қозоғистон касалхоналарига тарқатилди.

Тиббиётчилар уни коронавируснинг оғир ҳолатларидагина қўллашига қарамай, дори зудлик билан савдодан ғойиб бўлди.

"Пандемия саҳнида бизнинг ҳолатимиз жудаям ёмонлашди ", – қайд этади Хамитова.

"Синтетик глюкокортикостероидлар – бу яллиғланишга ва иммун тизими ҳаракатини бостиришга қарши кучли самара, – дея тушунтиради преднизолон ҳаракати механизмини врач-эпидемиолог Рафаиль Кипшакбаев. – Уни иммун тизимини бирмунча “тормозлаш”, ҳўжайра пўртанаси бўлмаслиги учун зарур пайтда қўлланилади. Бироқ шу билан бирга вирусга қарши кураш давом этиши учун уни кучли “тормозлаб” бўлмайди. Мазкур ҳолатда гормонлар айни шу мақсадга жавоб беради.

XS
SM
MD
LG