Ссылки доступа

Россия фуқароларига $1500 эвазига Тожикистондан чиқиш ва Қозоғистон орқали ўтишга рухсат беришди


Қозоғистон расмийлари Тожикистонда ўз автомобилларида тўпланиб турган Россия фуқароларига ўз ҳудуди бўйлаб транзит билан ўтишга рухсат беришди

Бу ҳақда Россиянинг Хўжанддаги бош консуллиги сайтида хабар қилинади.

Россия паспортларининг 700 га яқин эгалари (асосан улар икки фуқаролик – Россия ва Тожикистон фуқаролиги соҳиблари) Россияга чиқиб кетиш илинжида июнь ойи ўрталарида тожик-ўзбек чегарасига келишган, аммо рухсат йўқлиги сабабли ўта олишмаган эди. Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги шартлар келишиб олингани ҳамда Россия расмийлари Ўзбекистон ва Қозоғистон билан транзит тўғрисида келишиб олганини хабар қилганди.

Бош консуллик маълумотига кўра, Қозоғистон ҳудуди бўйлаб бундай транзит хизмати 1 та енгил автомобил учун 1500 долларни ташкил этади: уларни юк автомобилларида, ҳайдовчи ва йўловчиларни – автобусларда ташиб ўтишади. Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб шахсий автомобилларда ўтиш мумкин – полиция кузатуви остидаги автоколоннада битта автомобиль учун 40 доллар тўлаш кифоя.

Дипломатлар транзитдан фойдаланиш истагида бўлганларни махсус формани тўлдиришни сўраб, транзит фақат амалда бўлган Россия хорижга чқиш паспортларига эга Россия фуқаролари (ҳам ҳайдовчилар, ҳам йўловчилар) ва Россия давлат рақамли автомобилларига имконли бўлишини таъкидламоқда.

Хабарда кўрсатилишича, бош консуллик Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали транзит қиймати ва тартибини белгиламайди. Фуқароларнинг ўзлари транспорт компанияларини танлашларига тўғри келади.

Олдинроқ Россия расмийлари Тожикистондан ўз фуқароларини, асосан Россияда оила қурган меҳнат муҳожирларини олиб чиқиш учун бир неча рейсларни ташкиллаштиришган эди. Аммо кўпларда қиймати 400 евро турадиган авиачипталар учун пул бўлмаган. Бундан ташқари, кўплаб одамларнинг Россияга машинада қайтиб боришга эҳтиёжи бўлган. 200 дан зиёд киши ўшанда имзо тўплаб, Россиянинг Тожикистондаги дипломатик ваколатхонасига уларни транзит орқали ўтказиб юориш талаби билан мурожаат қилишган эди.

Июнь ойи бошида Россиядан ватанига чиқиб кета олмаган Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ҳам худди шундай муаммога тўқнаш келишган. Чегараларнинг очилишидан умидвор оломон бошқа чегара пунктларида ҳам йиғилиб қолди, бироқ ОАВдаги хабарлардан кейин расмийлар одамларни ватанларига олиб чиқишди. Кўпчилик пандемия бошлангунича Қозоғистон ва Россияда ишлаётган эди.
Ўхшаш вазият иккинчи марта Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида кузатилмоқда. Ўзекистон ва Тожикистоннинг минглаб фуқаролари, шунингдек, меҳнат муҳожирлари ва талабалар Ўзбекистон март охирида ўз чегараларини ёпгани ва қўшни мамлакатлар фуқароларига унинг ҳудудини кесиб ўтишга рухсат бермагани сабабидан Туркистон вилоятининг “Жибек Жоли” чегарадош пункти яқинида тўпланиб қолишди.

Июн бошида Қозоғистон ҳудудининг айни масканида юзлаб тожикистонликлар қамалиб қолишди. Бир неча ҳафталар мобайнида улар Ўзбекистон орқали ватанига етиб олиш учун транзит имкониятини кутиб чегара яқинида яшашга мажбур бўлишди. Улар автовокзал ҳудудини Миграция бўйича Халқаро ташкилот кўмагида тарк этишга муваффақ бўлишди.

XS
SM
MD
LG