Ссылки доступа

Қирғизистонда COVID-19 қурбонларининг умумий сони 1003 га етди


Қирғизистонда ўтган кунлар ичида СOVID-19 нинг 1020 та янги ҳолатлари қайд этилди.

Қирғизистонда ўтган суткалар ичида СOVID-19 нинг U07.1 кодли (лаборатория томонидан тақдиқланган коронавирус инфекцияси) ва U07.2.кодли (клиник тасдиқланган коронавирус инфекцияси, пневмония) 1020 та янги ҳолати тасдиқланди. Бу ҳақда Республика тезкор штабидан хабар қилишди.

Бишкекда - 369 та, Ош шаҳрида - 151, Чуй вилоятида -123 та, Ош вилоятида - 178 та, Талассда -37 та, Норинда – 31 та, Иссиқкўлда – 31 та, Жалолободда – 40 та, Боткен вилоятида -70 та ҳолат аниқланди.

Бир сутка ичида 70 киши вафот этиб, унинг ярми Бишкекка тўғри келади.
Пандемия даврида коронавирус юқишининг аниқланган ҳолатлари умумий сони 26532 га, ўлим ҳолатлари сони 1003 тага етди.

Бир кун ичида коронавирус инфекцияси 70 нафар тиббиёт ходимида аниқланди.

XS
SM
MD
LG