Ссылки доступа

Тошкентга қўшимча “тез ёрдам” машиналари олиб келинмоқда


Uzbekistan - New ambulances manufactured at Samarkand automobile factory

Ўзбекистон пойтахтига Самарқандда Isuzu D-Max пикаплари негизида ишлаб чиқарилган реанимобиллар олиб келинмоқда.

Мазкур машиналар “Эркин” пости орқали Тошкент шаҳрига кириб келинаётгани акс этган видео “Тошкентдан кўрсатамиз!” Телеграм-канали орқали тарқатилган.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахт учун ISUZU AMBULANCE машиналаридан 27 тасини сотиб олган.

SamAuto заводида ISUZU D-Max пикапи негизидаги тез тиббий ёрдам машиналари ишлаб чиқарила бошлангани ҳақида Озодлик жорий ой бошида хабар қилган эди.

Бошқа бир видеода, Дарё.уз сайтининг ёзишича, пойтахтга коронавирус, бошқа касалликлар билан касалланганларни даволаш, аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида 10 дан ортиқ янги реанимобиль олиб келинаётгани акс этган.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев бундан буён 103 рақамига телефон қилинганида, банд бўлмайди ва “Тез ёрдам” хизматларининг узоғи билан 15 дақиқада етиб бориши таъминланади, деб ваъда қилганди. Мулозимнинг бу ваъдасидан кейин Тошкент шаҳридаги “Тез ёрдам” хизматлари бугунги пандемия шароитида мазкур ваъдани бажариш учун ходим ва ресурслар етарли эмаслигини айтгандилар.

XS
SM
MD
LG