Ссылки доступа

Францияда жамоат жойларида ниқоб тақмаганларга 135 евро жарима солинади


Франция ҳукумати 20 июлдан жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбурий бўлиши, ниқоб тақмаганларга эса 135 евро (154 доллар) жарима солиниши ҳақида эълон қилди.

Франция бош вазири Жан Кастекс мамлакат коронавирус инфекцияси иккинчи тўлқинининг олдини олиш учун курашни давом эттираётгани важидан ниқоб тақиш одамлар кўп тўпланадиган ва ёпиқ жойларда мажбурий бўлишини билдирди.

Соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран ниқоб тақиш билан бирга ижтимоий масофаланиш ва тест топшириш каби қоидаларга ҳам риоя қилиш лозимлигини таъкидлади.

Жамоат транспортида ҳам ниқоб тақиш яна мажбурий қилиб қўйилди. Бироқ савдо нуқталари, дўконлар ва бошқа муассасалар ўз ходимлари ва харидорлари учун ниқоб тақишни мажбурий қилиш-қилмаслик ҳақида ўзлари қарор бериш ҳуқуқига эгалар. Франциядаги туристик жойларининг кўпида (жумладан, музей ва кўргазмалардан) ниқоб тақиш талаб қилинмоқда.

Сўнгги пайтларда Францияда вирус юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар кўп қайд этилмаётган бўлса-да, мамлакат расмийлари аҳолини хасталаниш ҳолатлари кўпайиш эҳтимолидан огоҳлантирмоқда. Франция пандемиядан жиддий зарар кўрган, бу ерда COVID-19 туфайли 30 мингдан зиёд одам нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG