Ссылки доступа

Қозоғистонда бир ҳафтада коронавирусдан 210 та ўлим қайд этилди


Қозоғистонда 13 дан 19 июлгача коронавирус инфекциясидан 210 та ўлим ҳолатларини рўйхатга олишди, дея хабар қилади, душанба куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Уларнинг 114 таси пойтахтга тўғри келади, қурбонлар – 52 нафар аёлларнинг ёши 26 дан 87 ёшгача ва эркакларники 34 дан 88 ёшгача бўлган. Алмати вилоятида 19 та ўлим қайд этилди: 61, 71, 73 ёшдаги уч нафар аёл ва 46 дан 86 ёш оралиғидаги 16 нафар эркак вафот этган.
Хабар қилинишича, мазкур ҳолатларни коронавирус инфекциясидан ўлган деб қайд этиш қарори ўлим фактларини ўрганиш бўйича махсус комиссия томонидан қабул қилинган.

Мамлакатда ҳаммаси бўлиб ўлим билан тугаган 585 та ҳолат рўйхатга олинган. Ушбу рақам COVID-19 расмий статистикасини чоп этиб этиб борадиган coronavirus2020.kz сайтида ўз ифодасини топган.
Мамлакатда касаллик ва пневмония авж олиши ортидан 5 июлдан эътиборан карантин чоралари кучайтирилиши саҳнида вирус юқтириб олганлар орасида ўлимлар сони ошиб бормоқда. Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги июнь охиридан ўлганлар сонини кунликдан ҳафталик шаклга ўтказди, бунга жойлардаги мутахассисларнинг касаллик тарихини қайта ишлаш ва ўлим сабаби тўғрисидаги хулоса чиқарилишига улгура олинмаётгани сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

COVID-19 дан ўлим статистикасига камида юздан ортиқ коронавирус ижобий таҳлили билан ўлган, ўлими бошқа касаллик деб кўрсатилган, COVID-19 эса “йўлдош” диагноз қўйилган ҳолатлар қўшилмаган. ССВ маълумотига кўра, шу йилнинг 1 январидан 15 июлигача зотилжамдан 3327 киши вафот этди, уларнинг 1555 нафари жорий йилнинг биринчи ярмида ҳаётдан кўз юмди.

Ўтган ҳафта ССВ ги ксалланганларни ҳисоблашга ёндашув ўзгартирилишини ва 1 августдан клиник намоён бўлиши коронавирус оқимига мувофиқ келадиган, аммо COVID-19 га тест салбий натижа берадиган коронавирус ва пневмониянинг умумий статтистикаси олиб борилишини хабар қилди.

Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда касалликка йўқлиққанлар сони 72 мингга яқинлашиб қолди. Қозоғистонлик айрим экспертлар фикрича, мавжуд рақамлар сезиларли равишда камайтириб кўрсатилган ва ҳисоб юз мингларга бориб тақалишига ишора қилмоқвдалар. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, 43 мингдан зиёд бемор соғайди, улардан 372 нафари охирги кунларда.

XS
SM
MD
LG