Ссылки доступа

Ҳамкасбини ўлдирди: Душанбеда автоювувчини 14 йилга кесишди


Диловаршо Шомиров
Диловаршо Шомиров

Душанбе шаҳрининг Шоҳмансур туман суди автоювиш шахобчаси ходими Диловаршо Шомировни ўлдириш айблови бўйича Абдулмўмин Ҳалиловни 14 йилга ҳукм қилди.

Хабар қилинишича, Шомировни ўлдиришда шериклик қилган номаълум иштирокчига қидирув эълон қилинган ва Республика суд-тиббий экспертиза маркази ходимига қарши жиноиий иш қўзғатилган.
Диловаршо Шомировнинг жасади 22 мартга ўтар кечаси Душанбедаги тўқимачилик фабрикаси яқинидан топилган. Гувоҳларнинг иддао қилишича, жасадни шу заҳоти “тез ёрдам” машинасида ўликхонага олиб боришган. 24 март куни Душанбе шаҳри бўйича ички ишлар бош бошқармаси жасад эгаси аниқланганини хабар қилиб, ўлим сабаби – инсулт деб топилди. Аммо Шомировнинг яқинлари ғусл пайтида жасадда калтаклашнинг ёрқин изларини кўрганликларини айтишди. Шундан кейин марҳум билан автомобилларни ювиш шахобчасида бирга ишлаган, Рудакий туманида яшовчи Абдулмўмин Халилов қўлга олинди. Кейинроқ гувоҳлар Диловаршони калтаклашда икки киши қатнашганини ҳикоя қилишди.

Томонлар фикрини айбловчи томон ололмаган: адвокат Нуриддин Ғафуров ва Абдулмўмин Халиловнинг яқинлари изоҳ беришдан бош тортишди.

Диловаршо Шомировнинг онаси Умриннисо Шомирова 16 июль куни Озодлик радиоси билан суҳбатда уларнинг талаби суд қарори билан қаноатлантирилганини айтди. Унга кўра, мажлис чоғида Душанбе шаҳри прокуратураси ҳозирча қотиллик ҳамқатнашчиси бўлган номаълум шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани хабар қилинган: унга қидирув эълон қилинган.

Олинроқ автоювиш шахобчасининг ўлдирилган ходими отаси Нуриддин Шомиров марҳумни ювиш чоғида Диловаршо жасадида калтакланишнинг яққол изларини кўришганини айтди: бошнинг бир қисми синдирилган, қулоқ шикастланган эди. «Биз экспертларни чақирдик. Прокуратурадан келишди, кафанни очишди ва Диловаршо ўлимидан олдин калтакланганига ишонч ҳосил қилишди», - қўшимча қилади у.

Республика суд-тиббий экспертиза маркази мутахассислари дастлабки кўрикда Диловаршо танасида инсультдан ўлганга ўхшаш аломатлар борлигини хабар қилишди. Аммо уларнинг қайд этишича, булар дастлабки хулосалар бўлиб, навбатдаги экспертиза ёш йигитнинг ўлимига калтак зарбалари сабаб бўлганини кўрсатди.

Прокуратура томонидан терговга сохта хулоса тақдим этган суд тиббий экспертга қарши жиноиий иш қўзғатилган. Республика суд-тиббий экспертиза марказида изоҳдан бош тортишди ва фақат айбланувчи судмедэкспертнинг ўзи инсульт билан уйида ётганини хабар қилишди.
Душанбе шаҳри ИИВ Бошқармаси аввалроқ Шомировни ўлдиришда гумондор қўлга олинганини хабар қилди – у марҳумнинг ҳамкасби бўлиб чиқди. Сўроқ пайтида Абдулмўмин Халилов жанжал ювувчи воситадан бошлангани ва у ишдан кейин ҳам давом этгани борасида кўрсатма берди. «Абдулмўмин Халилов муштум зарбаси билан Диловаршони ерга қулатган ва шу жойда жон берган», -қайд этади пойтахт Ички ишлар бош бошқармасидагилар.

XS
SM
MD
LG