Ссылки доступа

БАА Марсга биринчи араб космик миссияни жўнатишди


Бирлашган Араб Амирликлари Марсга миссияни юборган биринчи араб мамлакати бўлди.

Хабар берилишича, “Ал-Амал” (“Умид”) космик кемаси қизил сайёрагача етти ой йўл босади.

Душанбага ўтар кечаси Япониянинг ракета ташувчи H-IIA кемаси фазога Марсни ўрганиш учун ал-Амални олиб чиққан. Ракета ҳаво шари билан узоқ саёҳатга Танэгасим оролидаги космодромдан йўл олган.
Расмий хабарларга кўра, учирма муваффақиятли ўтган, 430 чақирим баландликда зонд ракета ташувчидан ажралган. Мутахассислар аппаратдан биринчи сигнални олгани ҳақида миссиянинг ижтимоий тармоқлардаги хабарида кўрсатилган.

Даставвал старт 14 июлга белгиланган эди, аммо ноқулай об-ҳаво шароити туфайли у икки марта ортга кўчирилди.

Қайд этилишича, Ал-Амал 1350 кг тош босади, у иккита қуёш батареяси, юқори тасвирли кўп каналли камера, шунингдек, инфрақизил ва ултрабинафша спектрометрлар билан жиҳозланган.

БАА расмийларининг хабар беришича, Марс миссиясидан мақсад – атмосферани, об-ҳаво шароитлари ва йил вақти алмашинувини ўрганиш. Аппарат фазода бутун Марс йилида, давомийлиги ерникидан икки марта узоқроқ давом этадиган вақтда қоиши керак. Космик ҳаво шари марсиан об-ҳаво, шу жумладан, чанг бўронлари шаклланадиган ҳаво бўшлиғининг қуйи қатламларини ўрганиш ишларини ўтказади.

БААнинг миссияси 200 миллион доллар туради, дея хабар қилади мамлакат илғор фанлари вазири Сара Амири.

XS
SM
MD
LG