Ссылки доступа

Олмаотада карантин кучайтирилмоқда: табиат қўйнига бориш ва сайрга оммавий чиқиш таъқиқланди


Олмаотада коронавирус туфайли 20 июлдан карантин кучайтирилиб, қўшимча чекловлар киритилмоқда.

Янги қодилар шаҳарнинг бош санитар врачи Жандарбек Бекшин қарорида кўрсатилган.

Олмаоталикларга жумладан, табиат қўйнига гуруҳ-гуруҳ бўлиб бориш ва паркда уч кишидан ортиқ бўлиб юриш тақиқланади:

Умумий овқатланиш объектларига етказиб бериш, олиб кетишга ҳамда 30 дан ортиқ ўтириш ўриндиқлари фақат очиқ ҳавода ва 22.00 гача ишлашларига рухсат берилди;

Экскурсиялар ўтказиш, корпоратив ва омаввий тартибда табиат қучоғига бориш таъқиқланди, индивидуал, уч кишидан ошмаган ёки оила аъзолар бундан мустасно;

Паркларга, оммабоп сайёҳлик ва тоғли объектларга (Медеу, Бутаковка, Алма-Арасан, шу жумладан, радон манбаларига) ҳар қандай транспортда бориш таъқиқланмоқда.

Дам олиш кунлари миллийпаркларни ташриф учун ёпишади. Пиёда айланишларга фақат кундуз кунлари ижозат этилади. Маҳсулотлар билан (салқин ичимликлардан ташқари) келиш, сайрлар ташкил этиш, гулхан ёқиш, паркда уч кишидан ортиқ бўлиб юриш қатъиян ман этилмоқда.

Жандарбек Бекшин аҳолига ва шаҳар меҳмонларига ижтимоий масофаланиш ва ниқоблар тақиш нормаларига риоя қилишлари муҳимлигини эслатиб ўтди.

Қозоғистон расмийлари 5 июлдан карантинга қайтишди, уни 2 августгача узайтиришди. Олдинроқ йиғилишлар, қурултойлар, кўргазмалар, тренинглар, одамлар тўпланишига олиб келадиган курслар ўтиш ва бошқа тадбирлар ўтказиш, шунингдек, уйда ва очиқ ҳавода оилавий хотира маросимлари (банкетлар, тўйлар, юбилейлар, маъракалар) ўтказиш ман этилган эди. Шунингдек, минтақалар ўртасида ҳаракатланиш чекланди, фақат шахсий автомобилда ҳаракатланишга рухсат берилди.

Расмийлар бозорларни, савдо марказлари, музейлар, театрлар ва бошқа маданий ва диний объектларни, шу жумладан, масжидлар, черковлар, синагоглар, шунингдек, болалар марказлари, лагерлар, тўгараклар, бассейнлар, спорт мажмуалари, тунги клублар, караоке, кўнгилочар марказлар, фуд-кортлар, банкет заллари, гўзаллик салонлари ва ҳаммомларни ёпишган эди. 65 дан катта ёшдаги одамларнинг ҳаракатланиги ҳам чекланди.

Бундай қаттиқ чораларнинг Қозоғистонда жорий этилиши коронавирус билан оғриганлар сонининг ўсиши билан боғлиқ.

Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда аниқланган ҳолатлар 72 мингга яқинлашди, 585 киши вафот этди. Зотилжамдан шу йилнинг январидан бошлаб 15 июлгача 3327 киши, уларнинг 1555 нафари июлнинг биринчи ярмида ўлим топди. Расмийлар 1 августдан бошлаб коронавирус ва пневмония бўйича статистикани бирлаштиришни эълон қилишди.

13 июль мамлакатда коронавирусдан ҳалок бўлганлар хотирасига миллий Мотам куни деб эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG