Ссылки доступа

Тожикистон Олий суди раҳбари: “мусулмон биродарлар” ишида махфийлик грифи йўқ


Мазкур ташкилотга алоқадорликда гумон қилинганларнинг адвокатлари олдинроқ жиноий иш материаллари махфийлигига ишора қилиб, ОАВ билан мулоқот қилишдан бош тортишганди.

Тожикистон расмийлари “Мусулмон биродарлар” (“Ихван-ул-муслимин”) халқаро террорчи ташкилотига мансубликда гумондорларга нисбатан жиноий иш “махфий” грифига эгалиги борасидаги хабарларни рад этишди.

Тожикистон Олий суди раиси Шермуҳаммад Шохиён 20 июль куни Душанбедаги матбуот анжуманида хабар беришича, “ихвончилар” ишида махфийлик грифи йўқ. Унга кўра, бу иш бўйича суд жараёни давом этмоқда, 103 нафар суд столида ўтирганнинг икки нафари хорижлик.
Олий суднинг бошқа масъул ходими судланаётганлар сонининг кўплиги, шунингдек, пандемия туфайли расмийлар суд залида ҳозир бўлганлар сонини чеклаганини журналистларга хабар берди.

Олий суд раҳбарининг хабар қилишича, судланаётганлар Тожикистон жиноят кодексининг олтита моддаси бўйича, шу жумладан, 15 киши жиноят ҳақида хабар қилмагани учун айбланмоқда. «Фуқароларда бу жиноиий иш ҳақида ахборот бўлиши керак, улар кимлиги ва уларга қандай айблов қўйилганини ҳамма билиши шарт», деди Шермухаммад Шохиён. Олдинроқ эса судланаётганларни Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 4 та моддаси - 179 (2) «Террорчилик хусусиятидаги жиноятларни молиялашириш», 307 (1) «Экстремистик фаолиятни амалга оширишга очиқ чақириқлар ва экстремизмни ошкора оқлаш», 307 (2) «Экстремистик ҳамжамият ташкил этиш» ва 307 (3) «Экстремистик ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш» да айбланаётгани хабар қилинди. Уларга 12 йилгача қамоқ жазоси хавф солмоқда.

7 июл куни Тожикистон Олий суди “Мусулмон биродарлари” ташкилотига мансубликда гумондорлар устидан жиноиий жараённи бошлади. Жиноий иш кўрилиши Олий суд судъяси Муҳаммад Раҳмонзода раислиги остида пойтахт биринчи сонли СИЗО сида ўтказилмоқда.

Тожикистондаги “Мусулмон биродарлари” ташкилотининг тарафдорлари сифатида кўрилаётганларни қамоққа олиш шу йилнинг январида бошланди. Мамлакат Бош прокурори февралда журналистлар билан ўтказган учрашувида “Мусулмон биродарлар” га алоқадорлик гумони билан ҳибсга олинганлар орасида - Исфара шаҳри алдминистациясининг бир ходими, шунингдек, олий ўқув юртлари ва қатор давлат муассасаларидан 20 дан зиёд киши борлигини маълум қилган эди. Гумондорларнинг айримлари Ислом университетида ва “Маърифат ҳамда таълим-2012” марказида ишлашган ёки ўқишган.

2006 йилда Тожикистон Олий суди қарори билан “Мусулмон биродарлар” мамлакатда таъқиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилди. “Мусулмон биродарлари” ташкилотининг ўзи 1928 йилда Мисрда ташкил этилган ва кейинроқ унинг айрим етакчилари Яқин Шарқнинг ушбу мамлакатида ҳокимият тепасига келган эди.

XS
SM
MD
LG