Ссылки доступа

Екатеринбургда Тожикистон ва Қирғизистон муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув юз берди (видео)


Екатеринбургнинг тожик ва қирғиз диаспораси вакиллари Марказий Осиёнинг мигрантлари ўртасидаги можаронинг кенгайишига йўл қўймасликларини айтишмоқда.

Мигрантлар ўртасидаги оммавий муштлашувлар икки кун, 18 ва 19 июлда юз берди. Бу коронавирус пандемияси даврида Екатерингбурдаги биринчи этник можаро.

80 га яқин муҳожирлар Екатеринбургдаги Пехотинцев кўчасида оммавий муштлашув уюштирдилар. Гувоҳларга кўра, зиддият қатнашчилари йўлнинг бир қисмини тўсиб олиб, бир-бириларига тош отишган.
Зиддият сабаби аниқлаштирилмоқда. Камида бир нафар жабрланувчи ҳақида маълумот бор. Полиция ҳеч кимни ушлашга улгурмаган: ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар воқеа жойига етиб келиши билан ўсмирлар қочиб кетишган, деб хабар беради Росбатл Е1.RU (http://%D0%951.RU) сайтига таяниб.

Вилоят миллий-маданий бирлашмалар Ассоциацияси ва тожик диаспораси раҳбари Фаррух Мирзоев ва қирғиз диаспораси раиси Гулшан Долонбаеванинг айтишича, мигрантларни тинчлаштириш учун профилактик ишлар олиб борилмоқда. Оммавий жанжал, уларнинг сўзларига кўра, шанба куни кечки пайт шаҳар стадионларидан бирида бошланган, бу ерда муҳожирлар футбол ўйнашмоқчи бўлишган. «Ўйин пайтида унча катта бўлмаган тўқнашувга айланиб кетган оғзаки ҳақоратлашлар юз берган. Иккинчи куни оммавий муштлашув содир бўлди. Муштлашув ҳақида хабар топган полиция ходимлари етиб келган пайтда ҳамма қочиб кетган. Ҳеч ким жабр кўрмади, ҳар ҳолда мигрантлардан ҳеч бири шаҳар тиббиёт муассасасига ёрдам сўраб мурожаат қилмади», дея Озодлик радиосига ҳикоя қилади Фаррух Мирзоев. Унга кўра, ҳамма тинчланди. «Аммо тожиклар ва қирғизлар ўртасидаги нафрат оловини ёқиш учун вазиятдан маҳаллий миллатчилар фойдаланиб қолиши мумкин. Биз – диаспоралар вакиллари маҳаллий ҳокимият билан бирга бундай ҳодисалар такрорланмаслиги учун профилактик ишлар ўтказаяпмиз», қўшимча қилади суҳбатдошимиз.

Қирғиз диаспораси раҳбари Гулшан Долонбаеванинг айтишича, зиддият маиший хусусият касб этади. «Ҳодиса кўпроқ болаларнинг копток учун жанжалини эсга солади», жейди у. Мазкур муаммо ечимини, унга кўра, маҳаллий ҳокимият миллий диаспораларга юклаган. «Амалдорлардан ҳеч ким бизга таҳдид қилмади. Биз маҳаллий расмийлар билан ҳамкорлик қиламиз. Улар ҳар доим диаспораларга мигрантлар ўртасидаги кичик тўқнашувларни ўз кучи билан бартараф этиш имкониятини беради. Бу ишга бизнинг оқсоқолларимиз ҳам қўшилди. Ўйлайманки, зиддият ечилди», қўшимча қилди Гулшан Долонбаева.
Екатеринбургда, Урал федерал округининг маъмурий марказида ва Свердов областида Тожикистоннинг 120 мингга яқин ва 50 мингга яқин қирғизистонликлар меҳнат қилади. Сўнгги ойларда кўплаб мигрантлар коронавирус пандемияси туфайли даромадидан маҳрум бўлди.

«Ҳозир вазият яхшиланмоқда. Асосан қурилиш соҳасида, ЖКХ, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларида меҳнат қиладиган мигрантлар ишга қайтмоқда. Албатта, коронавирус пандемияси муҳожирларнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатди», дейди Гулшан Долонбаева.
Фаррух Мирзоевга кўра, пандемия даврида шаҳарнинг қурилиш объектларида иш тўхтамади, аммо асосан тожик мигрантлари меҳнат қиладиган бозорлар бир ой илгари очилишни бошлаган.

XS
SM
MD
LG