Ссылки доступа

ЎМИ Қурбон ҳайитининг қайси кунга тўғри келиши ҳақида маълумот тарқатди


Миср Араб Республикасидаги “Дорул Ифто” фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри келаётгани эълон қилинган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълумотига кўра, Саудия Арабистонида ҳаж ибодатини адо этаётган чекланган ададдаги маҳаллий зиёратчилар 2020 йил 30 июль куни Арафот тоғида жам бўладилар.

“2020 йил 31 июль, жума куни эса Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлади”, дейилади ЎМИ хабарномасида.

XS
SM
MD
LG